Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

СИЁСИЙ ҲИЗБЛАР ТАШКИЛ ЭТИШ ФАРЗИ КИФОЯ

 

Аллоҳ Таоло мусулмонларга буюрган ҳокимларни муҳосаба қилиш вазифаси шахслар тарафидан ҳамда уюшма ва ҳизблар тарафидан бажарилади.
Аллоҳ Таоло мусулмонларни яхшиликка даъват этиш, амри маъруф, наҳй мункар қилиш ва ҳокимларни муҳосаба қилишга буюргани каби айни шу ишларни уюшма сифатида бажарадиган сиёсий уюшма ташкил этишга ҳам буюрди. Аллоҳ Таоло марҳамат қилади:

وَلْتَكُنْ مِنْكُمْ أُمَّةٌ يَدْعُونَ إِلَى الْخَيْرِ وَيَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنْ الْمُنْكَرِ
- “Сизлардан яхшиликка даъват қиладиган, амри маъруф ва наҳй мункар этадиган уммат бўлсин”.                                                                 [3:104]

Яъни эй мусулмонлар, ўзларингдан икки ишни бажарадиган жамоат ташкил қилинглар, бири исломга даъват этиш, иккинчиси маъруфга буюриш ва мункардан қайтариш ишидир.

Жамоат ташкил этиш учун бўлган бу талаб қатъий талабдир. Чунки жамоат бажариши учун оят баён қилган иш мусулмонларнинг бажариши лозим бўлган фарз, у кўплаб оят ва ҳадисларда собит. Бу жамоат ташкил этиш учун бўлган талабнинг қатъий талаб эканига қарина-ишорадир. Бинобарин, оятдаги буйруқ вожиб маъносида бўлиб, жамоат ташкил этиш мусулмонларга фарзи кифоядир. Айрим мусулмонлар бажариши билан қолганлардан соқит бўлади. У фарзи айн эмас. Чунки Аллоҳ мусулмонлардан шу икки ишни бажариш учун ораларидан жамоат ташкил этишни талаб қилди, уни барча мусулмонларга юкламади, балки бунинг учун ораларидан жамоат ташкил этишни буюрди. Демак оятдаги буйруқ ушбу икки ишга эмас, жамоат ташкил этишга қаратилгандир.

Бу икки иш жамоат ишларини баёни бўлиб, жамоатни сифатлаяпти. Жамоат жамоат сифатида иш бажара олиши ва жамоат сифатада қолиши учун муайян ишлар амалга ошиши зарур.

Жамоатни жамоат сифатига етиши учун, жамоат аъзоларини бир жисм - уюшма бўлишлари учун ўрталиқни боғлаб турадиган робитанинг мавжуд бўлиши шарт. Бу робитасиз жамоат юзага келмайди. Жамоат “жамоат” сифатини олмоғи учун итоат этиш вожиб бўлган амир ҳам лозимдир. Чунки шариат уч ёки ундан ортиқ аъзоси бўлган жамоатга амир белгилашни буюрган. Расул с.а.в.дан ривоят қилинади: “Чўлдаги уч киши ҳам битталарини амир этиб сайлашлари лозим”.

 

84-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95