Халқаро қонуннинг келиб чиқиш асоси мана шудир. Халқаро қонун давлатнинг ички ишларига аралашувларига асос яратди ва катта давлатларнинг давлатларнинг устидан ҳукмрон бўлишига йўл очди. Давлатлар ўз манфаатлари йўлида ёки етакчи давлатга рақобат қилишда олиб борадиган сиёсий ишларда халқаро конунларга асосланишди. Бироқ халқаро қоидаларга айрим ўзгартишлар киритилди. Лекин бу ўзгартишлар катта давлатларнинг манфаати йўлида ва уларнинг манфаатиларини тартибга солиш йўлидаги ўзгартишлардир. Бошқача қилиб атганда, олам манфаатлари уруш ва тўқнашувларсиз ўзаро тақсимлаш йўлидаги ўзгартишлардир. Ушбу ўзгартишлар натижасида халқаро тинчликни сақлашга қаратилган халқаро ташкилотлар юзага келди ва эндиликда халқаро алоқалор конференцияларда эмас, болки ушбу ташкилотларда кўриладиган бўлди. Лекин бу билан ҳеч нарса ўзгармади. Катта давлатлар ҳамон ўлжалар устида жанжаллашмоқдалар, ҳаттоки, иккинчи жаҳон уруши ҳам содир бўлди. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг катта давлатлар ўзаро алоқаларини тартибга солишда халқаро ташкилот тузиш энг яхши восита деб билдилар. Дастлаб бу ташкилот урушга кирган давлатлар билан чекланган. Кейинчалик бу тошкилот барча давлатлар кириши мумкин бўлган оламий ташкилотга айлантирилди. Халқаро алоқалар ушбу ташкилот пакти билан тартибга солинди. Бу билан халқаро алоқалар оламга ҳукмрон бўлиш, ўлжаларни тақсимлаш ва бошқа катта давлатларнинг юзага келиши олдини олиш учун катта давлатлар конференцияларидан давлатлар ўртасидаги алоқаларни тартиблаш ва катта давлатлар ҳукмронлигини таминлаш йўлидаги халқаро ташкилотга сўнгра оламдаги давлатлар ишларини тартибга соладиган ва давлатларга ҳукмронлик қиладиган оламий давлат даражасидаги халқаро ташкилотга айланди.
28-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95
|