Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Исломнинг сиёсий ақидасидан келиб чиққан аҳкомлар мусулмонларга Исломни тўла татбиқ этишларини, Ислом асосида исломий вужуд барпо қилишларини ва тенгсиз ягона жамият - исломий жамият қуришларини вожиб қилади. Шунингдек ирқи, миллати ва рангидан қатъий назар ягона Исломий Уммат бўлишларини, яъни “ҳалол ва ҳаром” билан дунёқарашларини бир хил қилувчи, воқеа-ҳодисаларга қарашлари ҳамда улар устидан ҳукум чиқаришлари учун “ҳалол ва ҳаром”ни ўлчов этиб белгиловчи исломий ақида асосида битта давлат соясида бирлашган Исломий Уммат бўлишларини вожиб қилади.

Шунингдек, исломий ақида мусулмонларнинг исломий ҳаётни қайта бошлаш ва исломий даъватни ёйиш учун, яъни мусулмонлар тақдирини ҳал қилувчи масалани ечиш учун гурух ёки ҳизб ёки жамоа шаклида фаолият кўрсатишларини вожиб қилади. Исломий ҳаётни қайта бошлаш - мусулмонларни Дорул-Исломда исломий жамият ва давлат соясида ҳаёт кечиришга қайтаришдир. Исломий фикр ва туйғулар ҳукумрон бўладиган, Исломнинг тузум ва аҳкомлари татбиқ этиладиган ҳамда ҳаётнинг барча ишлари шаръий аҳкомлар асосида бошқариладиган жамиятда мусулмонлар Аллоҳнинг китоби, Росулининг суннати асосида ҳукум юритишлари ва исломнинг рисолат сифатида оламга даъват ва жиҳод орқали ёйилиши шартига кўра байъат қилиб халифа сайлайдиган Халифалик Давлати бўлган Исломий Давлат соясида исломий ҳаёт кечиришга қайтаришдир.

Исломий Уммат бугунги кунда уйғонишга эришмоғи учун ҳаётда исломий ақидани асос қилиши, бошқарув ва салтанатни шу ақида асосида қуриши сўнгра кундалик муаммоларини шу ақидадан келиб чиқувчи конунлар билан, яъни бошқа ҳар қандай эътибордан қатъий назар фақат Аллоҳнинг буйруқ ва қайтарувлари деган эътиборда шаръий аҳкомлар билан ҳал этиши зарур. Шунда албатта уйғонишга эришади. Нафақат уйғонишга, балки тўғри уйғонишга эришади ва қайтадан буюклик чўққисига кўтарилиб, олам етакчилигини иккинчи бор қўлга олади. Шунинг учун Исломий Уммат энг аввало ўз ақидаси, яъни нафақат руҳий фикрат, балки сиёсий фикрат деган эътиборда коинот, инсон ва ҳаёт ҳақидаги умумий фикрати билан ва шу фикрат асосидаги восита ва ғоялар билан сиёсий тарбияланиши лозим.

 

6-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95