Ҳа, истеъдодли шахслар ҳам оддий одамлар бўлиб, уларнинг инсонликда бошқа одамлардан фарқи йўқ. Бошқалар ҳам уларга оддий инсондек қарашади, чунки уларнинг истеъдодлари кўринмайди, ҳис қилинмайди. Шунинг учун истеъдодлари ҳаракатга келиб, янгилик киритаётганларида даставвал уларда ҳеч қандай фарқ билинмайди ва уларнинг янгиликларида ҳеч қандай юксаклик, истеъдод илғанмайди. Агар улар зиёли бўлсалар, бундай зиёлилар сони мингта, доно бўлса, улар каби донолар кўп. Уларнинг фикрларига эътибор ҳаётда шу каби янгиликларга интилаётган ёки шу жамият ҳаётида мавқега эга бўлишда восита қидираётган кишилар тарафидан содир бўлади. Агар ҳолат шундай довом этиб, фикрлар оммага кўчмаса, бу фикрлар, тушуниб етган ҳар қандай киши қабул қиладиган мумтоз фикр бўлган чоғда ҳам шахсий фикр даражасида қолаверади. Фикрловчи шахсларнинг кўп ёки озлиги бунда аҳамиятсиз. Демак, бу сиёсий тафаккур фойда бермоғи ҳамда душманларга қарши тура олмоғи учун омма онгига кўчиши ва шахсийлик ковагидан чиқиши шарт. Жамоий фикрга айланиб, халқ ва уммматга ўтганидагина куч топилади ва уйғониш дарахти учун тоза уруғ вужудга келади. Фойда берадиган сиёсий тафаккур мана шудир. У шахсий тафаккур эмас. Жамоат тафаккури, яъни халқ ва уммат тафаккуридир. Шунинг учун уммматни сиёсий тарбиялаш ва сиёсий фикрлашга ўргатиш ва машқ қилдириш зарур, токи сиёсий тафаккур нафақат шахсларнинг, балки умматнинг ҳам тафаккури бўлсин.
41-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95
|