Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Ушбу христиан давлатлари ёки капиталистик давлатлар кейинчалик халқаро қонунга айланган анъанавий қоидалар ижросини халқ ва жамоатлар урфларидаги каби маънавий омилга юкламадилар ва шу қоидаларга риоя қилувчи давлатларгагина чекламадилар. Балки риоя қиладиган ва қилмайдиган барча давлатларга қурол кучи билан ижро этадиган бўлдилар. Биринчи Жаҳон урушидан олдин Европа христиан давлатлари халқаро низом ижроси учун оламда жаҳон полицияси тайин қилар эдилар. Хатто Милллатлар лигаси, кейин Бирлашган миллатлар ташкилоти тузилгандан сўнг ҳам капиталистик давлатлар ўзларини халқаро жандармга айлантирдилар. Бу энг ёвуз ишлардан бўлиб, давлатлар оиласи ва халқаро қонун туфайли оламнинг бахтиқаролиги сабабларидан бирига айланди. Шунинг учун оламни халос этиш ва бахтиқароликдан чиқариш учун бу масала ўз ечимини топиши зарур.

Бу масалани ечими шундан иборатки, халқаро ҳамжамият ташкил этиш зарур бўлгудек бўлса, халқаро жамиятни оддий жамиятга қиёсламаслик керак. Оддий жамиятда зулмларни кўриб чиқадиган, инсонлар ўртасидаги жанжалларни ажрим қиладиган вужуд бўлиши зарур. Демак ҳар бир жамиятда давлат, салтанат ҳамда қонун ва мажбурий ижро бўлиши зарур. Халқаро жамият эса, ўрталарида ҳар хил алоқалар мавжуд бўлган шахслардан эмас, жамоатлар йиғиндисидан иборатдир. Бу жамоатларнинг ҳар бири чекланмаган сиёдат ҳуқуқига ва ирода ҳуқуқига эга. Жамоат ёки давлатни ҳар қандай ташқи мажбурлаш жамоат ёки давлатдан сиёдатни тортиб олиш демакдир. Бу айни қулликдир. Бу ҳол мустамлакачилик, ҳукмини ўтказиш ва куч билан мажбурлашда намоён бўлади. Давлатни қабул қилган ўз қарорини ижро қилишдан ҳар қандай ман қилиш уни кишанлаш ва шол қилиш демакдир. Демак, давлат ва жамоатлар устида давлат каби салтанатга эга куч бўлиш ярамайди. Бошқача қилиб айтганда, халқаро жамият алоқа ва муносабатларни бошқариш ваколатига эга салтанат бошчилиги остидаги жамоатлар бўлиши, яъни бир неча давлатларга бошчилик қиладиган давлатга айланиши ва шундай давлатнинг юзага келиши ярамайди. Балки жамоатлар ўз вужуди, сиёдати ва иродасига эга бўлиб қолиши зарур.

Жамоатлардан халқаро жамиятни ташкил қилгудек бўлса, у оламий давлат бўлмаслиги ҳамда ихтиёрий равишда аъзо бўлмоқчи бўлган давлатлардан ташкил этилиши лозим. Уни муайян тушунчаларга эга муайян давлат ташкил этмаслиги ёки бошқа давлатларга нисбатан кучлироқ бўлган давлатлар ташкил этмаслиги зарур. Балки бу халқаро ҳамжамият тушунчалари, канчалар куч-қудрат ва нуфузга эгаликларидан қатъи назар, ихтиёрий равишда таъсис этмоқчи бўлган давлатлар тарафидан таъсис этилиши, таъсисда иштирок этмаган ҳар қадай давлат ҳоҳлаган вақтда аъзо бўлиши, ҳуқуқ ва бурчларда таъсисчилар билан тенг бўлиши, барча давлат ҳоҳлаган вақтда халқаро жамиятдан чиқиш ҳуқуқига эга бўлиши ва қарорлар ҳеч қайси давлатга куч билан ижро қилинмаслиги шарт. Шу вақтда халқаро жамият кўзбўямачилик билан номигагина давлатлар оиласи ёки бирлашган миллатлар ташкилоти номи берилган оламий давлат эмас, балки ҳақиқий халқаро ҳамжамият бўлади.

 

29-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95