ُذْ مِنْ أَمْوَالِهِمْ صَدَقَةً تُطَهِّرُهُمْ - “(Эй Муҳаммад), сиз уларнинг молларидан бир қисмини ўзларини пок-тозалайдиган садақа сифатида олинг”. [9:103] шундай қилиб маданий, харбий, жиноий ва сиёсий ташреъ учун ҳамда муомилалар учун юзлаб оятларда, шунингдек, кўплаб ҳадисларда равшан, кенг чизиқларни кўряпмиз. Буларнинг барчаси ҳукм юритиш, татбиқ этиш ва ижро қилиш учун нозил бўлгандир. Дарҳақиқат, Расул с.а.в. кунларида, Хулофаи рошидин ҳамда улардан кейинги халифалар кунларида воқеда амалий равишда татбиқ этилган. Бу Ислом бошқарув учун, давлат учун, жамият ва ҳаёт учун, уммат ва шахс учун юборилган тузум эканлигига далолат қилада. Ва яна шунга далолат берадики, давлат Ислом низомига мувофиқ юритилгандагина ҳокимиятга ҳақли бўлади. Давлатда Ислом қонунлари ижро этилиб, Ислом тирик бўлгандагина, унинг учун вужуд пайдо бўлади. Ислом дин ва мабдадир, ҳокимият унинг бир жузъидир. Давлат - Ислом ўз конунларини татбиқ этиш ва умумий ҳаётда ижро қилиш учун тузган ягона шаръий тариқатдир. Барча ҳолатларда Ислом конунларини ижро этадиган давлат бўлгандагина Ислом тирик ҳолда мавжуд, деб эътибор қилинади. Исломий давлат башарий сиёсий давлат, руҳий художўйлик давлати эмас, ҳеч қандай муқаддасликка эга эмас, давлат раисида маъсумлик сифати йўқ. Исломдаги бошқарув тузуми давлатнинг шакли, характери, асослари, органлари, қуриладиган негизи, алоқа-муносабатларини бошқарадиган фикр ва тушунчалари ва татбиқ қиладиган дастур ва қонунларини баён этади.
73-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95
|