Давлат арбоби ва бошқарув онги ўсиб чиқадиган замин мина шу заминдир. У қуйидаги уч нуқтада қисқа ифодасини топди. 1. Ҳаётда амалий равишда умумий фикрат даражасидаги дунёқарашга эга бўлиш. Бу уч нуқта мусулмонларда китоб сифатида ва олимлар зеҳнларида мавжуд бўлиб, уларни вақеликка, амалиётга кўчириш керак. Уларни воқеликка давлат арбоби кўчиради. Чунки давлат арбоби иқтидорли сиёсий йўлбошчидир. Зеро, сиёсий фикрни вужудга келтириш учун албатта сиёсий йўлбошчилик зарур. Сиёсий фикрни китобларда ва олимлар зеҳнида мавжуд бўлишининг ҳеч қандай қиймати йўқ ва бу билан сиёсий фикр ҳақиқий равишда мавжуд деб эътибор қилинмайди. Сиёсий йўлбошчилик амалда мавжуд бўлиши учун сиёсий фикрни тўла англаб, уни қийинчиликсиз қўллай оладиган, иқтидор унинг туғма табиати бўлган киши керак. Ушбу уммат коинот, инсон ва ҳаёт ҳақидаги умумий фикрлар, яъни ақидаларнинг энг юксаги бўлган умумий фикратга, мусулмон киши учун саодат бахш этувчи ўзига хос дунё қарашга ҳамда энг яхши шароитларда, юксак онг даражасида яшаш савиясига кўтарувчи ўзига хос ҳазоратга эгадир. Лекин шундай бўлса-да, булар китоблардаги қуруқ фалсафий фикрларга ва олимлар зеҳнида қолиб кетган маълумотларга айланиб қолган, амалга татбиқ этилмаган. Мусулмонлар уйғонишга эришмоқлари учун давлат арбобини юзага келтириш ва уни кўпайтириш йўлини излашлари зарур. Бунинг учун исломий ақидага - коинот, инсон ва ҳаёт ҳақидаги умумий фикратга - асосланган сиёсий сақофат билан тарбияланишлари керак. Қачонки бу сақофат барча мусулмонлар орасида кенг тарқалиб, воқеда вужудга келса, шунда давлат арбоби етишиб чиқадиган замин юзага келади ва у етишиб чиқа бошлайди. Бундай кишилар етишиб чиқса, уйғониш юзага келади ва тубдан ўзгартириш бошланади ёки ўзгартириш яқинлашади.
58-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95
|