Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

СИЁСИЙ ТУШУНЧАЛАР

 

Ташқи сиёсатни тушуниш Давлат ва Уммат вужудини сақлаш учун муҳим, даъватни оламга ёйиш учун асосий ва Умматнинг бошқалар билан алоқасини тўғри йўсинда тартибга солиш учун зарурий ишдир.

Исломий даъватни барча одамларга етказиш Исломий Уммат зиммасида бўлгани туфайли мусулмонлар олам билан боғланишлари лозим. Оламдаги ҳолатларни англаган, унинг муаммоларини тушунган, давлат ва ҳалқларни мақсадларини билган, бўлаётган сиёсий ишларни кузатган ва давлатнинг сиёсий ишларини амалга ошириш услубларидаги, бир-бирлари билан алоқаларидаги ва сиёсий ўйинларидаги сиёсий режаларини мулоҳаза этган ҳолда боғланишлари лозим. Шунинг учун мусулмонлар исломий оламдаги аҳвол моҳиятини халқаро ахволни билган ҳолда ўрганишлари зарур, токи давлат барпо қилиш ва даъватни оламга олиб чиқиш учун фаолият кўрсатиш услубини аниқ билиб олишлари мумкин бўлсин.

Шунинг учун мусулмонлар ҳалқаро аҳволни, ҳалқаро аҳволга тааллуқли тафсилотларни ҳамда оламдаги мавжуд давлатларнинг, хусусан, ҳалқаро аҳволда таъсирга эга давлатларнинг аҳволини тўла билишлари зарур.
Барча давлатлар Исломга душман, чунки улар Исломга зид бўлган дин ва мабдаларга эътиқод қилади, исломий дунёқарашдан фарқлироқ, балки зид бўлган дунёқарашга эга. Бундан ташқари айниқса катта давлатлар исломий ўлкаларга кўз олайтиради. Шунинг учун Исломий Умматга барҳам бериш мақсадида исломий давлатни йўқ қиладилар ва дунё ҳалқлари ўртасида қайтадан буюк умматга айланишининг олдини олиш мақсадида исломий давлат қайта қурилмаслиги учун узоқ режалар ишлаб чиқишди. Табиийки Исломий Уммат ҳаракатга келишидан илгари исломий давлатни бешигидаёқ ўлдириш учун режалар тузишади, ҳаракатлар олиб боришади. Бу душман давлатлар давлат сифатида ёки ҳалқ сифатида, ҳатто шахс сифатида ҳам қудратли экан Исломий умматга, унинг мавжуд бўлишига ва кучайишига келажакда ҳам қарши курашда давом этадилар.

Оламдаги ҳар бир давлатнинг сиёсатини билиш сиёсий мусулмон киши учун зарурий иш бўлса, буюк давлатнинг сиёсатини моҳиятини, мақсадларини, режа, услуб ва воситаларини ҳар қандай мусулмон кишига умумий равишда, ҳар бир сиёсий балки фикрловчи мусулмон кишига батафсил равишда билиш ниҳоятда аҳамиятли ишдир. Ҳатарларни олдиндан билиш, исломий давлат ва Исломий Уммат ҳавфсизлиги учун давомли ишлаш ва исломий даъватни оламга ёйиш мақсадида кунда ўзгариб янгиланиб турувчи воқеа-ҳодисаларни кузатиб ва ҳар қандай буюк давлат сиёсати қуриладиган асосларни тўла тасаввур этиб, уларни сиёсатини билиш ўта муҳим ишдир.

 

16-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95