Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Демак, одамлар ва ҳокимлар бир гуруҳ бўлишлари ва уммат ва давлат бир вужуд бўлиши учун уммат албатта ҳокимларни муҳосаба қилиши, улар олдида ҳақ сўзни айтиши, уларга ўзгартириш ёки уларни ўзгартириш учун жидду-жаҳд билан ҳаракат қилиш шарт. Агар уммат бунга тезлик билан урунмаса, у биз кўраётган бугунги тезкор курашда давом этаверади ва тугаб битади ёки шунга юз тутади.

Ислом ҳокимларни муҳосаба қилишни фарз қилиб, мусулмонларни Аллоҳ йўлида маломатчини маломатидан қўрқмаган ҳолда қаерда бўлсалар ҳам ҳокимларни муҳосаба қилишга, ҳақ сўзни айтишга буюрди. Ҳақ сўзни айтиш масаласига келсак, мусулмонлар иккинчи Ақаба байъатида Расул с.а.в.га ҳақ сўзни айтишга байъат қилганлар: “Аллоҳ йўлида маломатчини маломатидан қўрқмаган ҳолда, қаерда бўлса ҳам ҳақни айтишга байъат қиламиз”. Ҳокимларни муҳосаба қилиб, уларни амри маъруф ва наҳй мункар қилиш амри маъруф ва наҳй мункар оятларидан тушунилаётган бўлса-да, бунга тааллуқли очиқ ҳужжатлар кўп келган. Атийя Абу Саъиддан ривоят қилади: “Росул с.а.в. дедилар: “Энг афзал жиҳод- золим султон ҳузурида айтилган ҳақ сўз”. Абу Умомадан ривоят қилинади: “Расул с.а.в.га бир киши учраб, ё Расулоллоҳ, қайси жиҳад афзал?- деб сўради. Расулоллоҳ с.а.в. индамадилар. Иккинчи жамаротни отранларида яна сўради. Расулоллоҳ с.а.в. индамадилар. Ақаба жамросини отиб, миниш учун узангига оёқларини қўйиб, савол берувчи қани?- деб сўрадилар. Менман, ё Ралулоллоҳ, - деди киши. Золим султон ҳузурида айтиладиган ҳақ сўз”- деб марҳамат қилдилар Расулоллоҳ с.а.в.. Бу ҳоким ҳақидаги, унинг ҳузурида ҳақни айтиш ва уни муҳосаба қилиш вожиблигига ҳужжатдир. Пайғамбар с.а.в. золим ҳокимларга қарши курашни тарғиб қилдилар, ҳар қанча озор етса ҳам, ҳатто ўлдиришгача борса ҳам кураш лозимлигини билдирдилар. Ривоят қилинади: “Шаҳидлар саййиди Ҳамза ибн Абдул Мутталиб ва золим имомга қарши туруб, унга амри маъруф ва наҳй мункар қилган ва золим имом ўлдириб юборган киши”. Бу ҳокимларни муҳосаба қилиш, золимларга қарши курашиш йўлида ҳар қанча озор бўлса ҳам кўтаришга, ҳатто ўлимга ҳам рози бўлишга тарғиб қилишдаги етук ифода усулидир.

Ҳокимларнинг ушбу кунлардаги зулмларига қарши кураш, қилаётган ишларида, хиёнатларида ва умматга қарши тил бириктиришларида уларни муҳосаба қилиш Аллоҳ Таоло биз мусулмонларга буюрган фарзлардан биридир. Бу фарзни адо этиш уммат ва ҳокимлар ўртасидаги мавжуд тўсиқларни олиб ташлаб, уларни битта гурухга айлантиради ҳамда уларга ўзгартиришни шунингдек, уларни ўзгартиришни таъминлайди. Бу уйғониш йўлидаги биринчи қадамдир. Уйғониш ҳокимият Ислом ақидасига қурилганда ҳокимият орқалигина хосил бўлади. Бунинг бирдан бир йўли исломий ақида асосидаги ҳокимиятни юзага келтиришдир. Бунинг учун ҳокимларга қарши курашиш ва уларни муҳосаба қилиш зарур.

 

83-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95