Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Қўшимча қилиш мумкинки, хабарларни кузатиш ва уларни таҳлил этишдан мақсад хабарлар асосида фикр беришдир. Чунки хабарларни кузатмайдиган шахс сиёсий киши бўлиши мумкин эмас ва ўз навбатида сиёсий доира вужудга келтириш учун ишлай олмайди. Зеро, ўзида йўқ одам бировга беролмайди.
Хабарларни кузатган, лекин таҳлил қилмаган киши билиш ва идрок этиш жиҳатидан олганда мутлақо хабар кузатмайдиган киши билан тенгдир. Зарар жиҳатидан қаралганда эса ўзига ва умматига ёмонлик қиладиган киши кабидир. Чунки у бундай ҳолда хабар ва воқеаларни юзаки кўринишига қараб фикр беради ва ўзини ҳам бошқаларни ҳам адаштиради. Шунинг учун хабарларни кузатишда таҳлил зарурий ишдир. Бироқ хабарларни кузатиш, таҳлил қилиш уларнинг одамларга етказишнинг ўзи билан киши сиёсий бўлмайди. Шунингдек, сиёсий доира вужудга келтиришда ва сиёсий доирада ишлай олмайди. Балки хабарларни ва уларни шарҳини кўчириб берадиган журналист бўлади холос, яъни хабарларга ва уларни яхши тушунишга манба бўлади, сиёсий киши бўлмайди. Сиёсий доира пайдо қилишда ва сиёсий доирада иш олиб боролмайди. Демак, кузатиш ва таҳлил этиш билан бир қаторда шу хабарлар асосида одамларга фикр бериш зарур. Шунга кўра қўшимча қилишимиз мумкинки, кузатиш ва таҳлил қилишдан мақсад - хабарлар асосида одамларга фикр беришдир. Бу оддий хақиқат ва шундай бўлиши ҳам шарт.
Бетараф ва қуруқ баён йўли билан фикр бериш ярамайди. Балки берилган фикр муайян дунёқарашдан ўсиб чиқиши ёки муайян дунёқарашга таяниши лозим. Яъни сиёсий онгдан келиб чиқиши ёки сиёсий онгга таяниши зарур. Шундагина у ўз салмоғи ва қийматига эга сиёсий фикрга айланади. Мана шу тарзда билдирилган фикр одамларни ишларини бошқаришга лаёқатли бўлади.
Шунинг учун ҳар бир шахс сиёсий киши бўлиши, сиёсий доира вужудга келтиришда ва сиёсий доирада иш олиб бора олиши учун қуйидаги тўрт ишни тўла бажарариши лозим.
1.Сиёсий хабарларни кузатиш.
2.Бу хабарларни таҳлил этиш.
3.Бу хабарлар асосида одамларга фикр бериш.
4.Берилган фикр дунёқарашга тааллуқли муайян бурчакдан ўсиб чиқиши ёки унга таяган бўлиши.
63-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95
|