Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Жиҳод Исломни ёйиш учун ўзгармас, барқарор тариқат бўлса-да, лекин уруш бошлашдан олдин сиёсий ишлар ва аниқ мақсаддаги ҳаракатлар олиб бориш лозим. Бу ишлар исломий давлат билан бошқа давлат, ҳалқ ва миллатлар ўртасидаги алоқаларни яхши қўшничилик алоқалари, иқтисодий алоқалар ва шу каби Исломни ёйиш ишларини енгиллаштирувчи муайян тарафга йўналтиришда асосий ишлардир. Шунга кўра Исломий давлатнинг бошқа давлат, ҳалқ ва миллатлар билан алоқаси қуриладиган асосий фикрат - улар орасида Исломни ёйиш ва уларга Даъватни етказишдир ва бунинг тариқати Аллоҳ йўлидаги жиҳоддир.

Давлатнинг Уммат тарафидан муҳосаба қилиниши масаласига келсак, Ислом мусулмонларга ҳокимларни мухосаба қилишни фарз қилган. Ҳокимлар мусулмонларга зулм қилиб, ҳақларини поймол этса ҳам, уларга итоат этиш вожиблиги уларга сукут қилишни англатмайди. Балки уларга қилган иш ва ҳаракатларида муҳосаба қилиш вожиблиги билан бирга уларга итоат этишни билдиради, халос. Аллоҳ субҳанаҳу ва Таоло мусулмонларга ҳокимларни муҳосаба қилишни фарз қилиб, ҳокимлар раъият ҳақларини еган ёки раъият олдидаги вазифаларини бажаришда сустлик қилган ёки раъиятнинг туб манфаатларига бепарво қараган ёки Ислом қонунларига зид иш тутган ёки Аллоҳ нозил этгандан бошқа қонунлар билан ҳукм юритган вақтда мусулмонларни бу мункар ишларни ўзгартиришга буюрган. Муслим Умму Саламадан ривоят қилади: “Яқинда амирлар бўлади, уларни маъруфга буюриб, мункардан қайтарасизлар. Кимки маъруфга буюрса, гуноҳдан пок бўлади ва мункардан қайтарса, саломат бўлади. Лекин кимки рози бўлиб, эргашса.... Шунда “улар билан урушмаймизми?” - дея саҳобалар савол қилдилар. Йўқ модомики намоз ўқишар экан - деб жавоб бердилар, Расул с.а.в.”. Бошқа ривоятда “Кимки маъруфга буюрса пок бўлади ва кимки мункардан кайтарса саломат бўлади”. Бу ртвоят бошқа бир ривоятни изоҳлаяпди. Расул с.а.в. ҳокимга имкониятдаги ҳар қандай восита билан инкор килишни буюриб, бу инкорни вожиб қилдилар. Бу инкор уришсиз, яъни қиличсиз бўлиш шартига кўра қўл билан ёки тил, яъни ҳар қандай сўз усули билан ёки булар имкони бўлмаганда дил билан амалга оширилади. Расул с.а.в. мункарни инкор қилмаган кишини гуноҳда ҳокимга шерик деб эътибор килдилар, зеро, “кимки рози бўлиб эргашса... гуноҳдан пок ҳам,саломат ҳам бўлмайди” - деб айтганлар.

 

13-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95