Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Бу ташқи сиёсат хокимият тепасидаги кишилар ўзгарса ҳам ўзгармайдиган барқарор тариқат - Жиҳод билан амалга оширилади. Бу тариқат барча асрларда Расул с.а.в. Мадинада қарор топганларидан то Исломий давлат тугатилгунга қадар мавжуд бўлган, мутлақо ўзгармаган. У киши Мадинада давлат барпо қилибоқ даъват олдида тўсқинлик қилиб турган моддий тўсиқларни олиб ташлаш учун қўшин таёрлаб жиҳод бошладилар. Қурайш даъват йўлида тўсқинлик қилаётган моддий тўсиқ эди. Расул с.а.в. уни йўқ қилишни режалаштирди. Қурайшни даъват олдида тўсқинлик қилаётган вужуд сифатида йўқ қилдилар. Сўнг тўсқинлик қилаётган бошқа вужудларни ҳам бартараф этдилар. Ва ниҳоят Ислом бутун Араб ярим оролига тарқалди. Сўнг Исломий Давлат бошқа халқ ва миллатлар орасида Исломни ёйиш учун эшик қоқа бошлади. Давлат ушбу халқ ва миллатлар тепасида турган ҳокимиятнинг даъват йўлида тўсқинлик қилишига учради. Давлат мажбурламасдан энг чиройли йўл билан даъват қилиш орқали Исломга чақириш учун бу тўсиқни бартараф этиши ва халқнинг ўзига бевосита боғланиши лозим, токи халқ Ислом адолати ва байроғи остида яшашдаги фаровонлик ва хотиржамликни ўз кўзи билан кўрсин. Шундай қилиб жиҳод Исломни ёйиш учун тариқат бўлишда давом этди. Жиҳод қилиш орқали шаҳар ва мамлакатлар фатҳ қилинди, давлатлар йўқотилди, халқ ва миллатларга Ислом ҳукмронлик қилди, Ислом ёйилди. Ислом билан бошқарилиш натижасида милионлаб одамлар исломни қабул қилдилар. Бинобарин ташқи сиёсатда йўл тутилган тариқат жиҳоддир. У барқарор, ўзгармас ва бундан кейин ҳам ўзгармайдиган тариқатдир.

Исломий давлат Ислом хақида аниқ, равшан маълумотлар бериш, Ислом фикрларини ёйиш, Исломга даъват ва тарғибот қилиш, шунингдек, исломий давлатни куч-қудратини кўрсатиш ва мусулмонларнинг журъат ва матонатларини намоён қилиш ишларига таълуқли сиёсий ишлар бажариши лозим. Расул с.а.в. бу борада бир қанча ишлар олиб борган. Ширк мамлакатлари марказига Ислом даъватчиларини юборганлар, масалан, Ислом ҳабарини етказиш учун Наждга қирқ кишини жўнатганлар. Давлат куч-қудратини кўрсатиш мақсадида Табук ғазотига чиқишдан олдин Мадинада мусулмонлар армиясини намоён қилганлар. Шунинг учун ҳам Расул с.а.в. “Бир ойлик масофада туриб қўрқувга солиш қувватига эга бўлдим” - деганлар. Асрлар давомида мусулмонлар армияси энг хайбатли армия бўлган. Шунинг учун исломий фикрларни ёйиш, исломий давлат куч-қудратини кўрсатиш сўнгра урушга тааллуқли сиёсий ишлар олиб бориш зарур.

 

12-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95