Ўтмиш ва ҳозирни текширадиган киши тарих варақлари сиёсий ишлар билан тўлиб тошганини, ҳозирги вақтда ҳам дутун дунё сиёсий ишлар билан тўлалигини кўради. Сиёсий ишлар давлатларга ғалабалар келтиради, халқ ва умматлар шон-шавкатини оширади ва кўп ҳолларда саноқсиз лашкарлар ўрнини босади. Расул с.а.в.нинг қабилалардан ёрдам сўраши, макка хабарини билиш учун Абдуллоҳ ибн Жаҳшни юбориши, Қурайш савдо карвонларини тўсиши, натижада Бадр урушининг содир бўлиши, хандақ ғазотида Нуъаймни юбориб, қабилалар орасида ишонсизлик ва бир-бирига шубҳа пайдо қилиш, умрага бориб, Ҳудайбия сулҳига имзо чиқишлари, Бану Қурайза масаласида Саъдни ҳакам қилишлари, Аббоснинг Маккага кетаётиб, Абу Суфённи олиб келиши, шартномалар тузиши, Араб ярим оролидан элчиларни кутиб олишлари, ҳузурига келган насоролар билан ўзаро бир-бирларини қарғашлари, Бану Назирга сургун қилишга буйруқ беришлари, Яманнинг ҳокими Форсни Исломни қабул қилгач Яманга қайта ҳоким этиб тайнлашлари, шу ва шу каби барча ишлар сиёсий ишлардир. Хулофаи рошидин ва кейинги халифалар тарихидан ҳам кўплаб мисоллар келтириб ўтиш мумкин. Зеро, улар хорижий давлатларга нисбатан асосан сиёсий ишлар олиб боришар эди. Шунинг учун халифа ғазотга лашкар юборар экан лашкар амирига ҳалқдан Исломга киришларини сўрашларини, бош тортсалар, жизя беришларини талаб қилишни, бунга ҳам унамасалар, Аллоҳдан хайр тилаб, уруш қилишни буюрар эди. Уруш - мурожаат этиладиган ишларнинг охиридир. Энг аввало сиёсий ишлар бажарилиши лозим. Чунки сиёсий ишлар Умматнинг энг муҳим вазифаларидан ва бажариш лозим бўлган энг зарур ишлардандир. Шунинг учун сиёсий ишларнинг Умматни озод қилишдаги энг муҳим ишлардан ва исломий даъватни олиб чиқишда асосий ишлардан бўлиши ажабланарли эмас. Агар сиёсий ишлар бўлмаганда, Ислом ёйилмас, унинг даъвати ушбу асрдаги одамларга етиб келмас эди Лекин ушбу асрда сиёсий ишларни бажариш умматдан давлатлар ўртасидаги алоқаларни ўрганишни ва уларни кузатишни, алоқалардан кўзланган мақсадларни билишни, сиёсий ўйинларни яхши тушунишни, иш билан ишдан кўзланган мақсадни фарқлашни ва алоқалар олиб бораётган охирги вазиятдан хабардор бўлишни тақазо этади. Бунинг учун Умматнинг давомли равишда сиёсий тарбиялаш, ташқи сиёсатни доимо кузатадиган ва воқеага боғлаб идрок этадиган қилиш ва исломий даъватни ёйиш ташқи сиёсатни устивор бўлиши лозим.
51-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95
|