Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Бугунги кундаги мусулмонлар чалинган касалликлардан бири уларнинг давлат арбобини йўқотиб қўйишларидир. Ҳозирда Уммат орасида давлат арбоби йўқлиги туфайли ҳокимият тепасига шундай ҳоким ва ижрочилар келиб қолди. Уларнинг барчасида ҳеч бир жиҳатдан давлат арбоби сифати топилмайди. Фикрлаш, режа тузиш ва уммат манфаатларини бошқариш қудратига эга эмаслар. Балки буларнинг барчасини катта давлатлар гарданига юклаб, уларга шаҳарларининг бойликларини тасарруф этишга имкон бермоқда. Натижада, ушбу ҳокимлар ҳизматчи ва ижарачига айланиб қоляптилар. Катта давлатлар бу фурсатни ғанимат билиб, ўзларини капиталистик, социалистик, ватанпарварлик ва миллатчилик фикрларини ёя бошладилар. Ҳокимлар барча алоқаларда манфаатни устун қўя бошладилар. Ишлар чалкашди, амри маъруф, наҳи мункар ва муҳосаба тарк қилинди. Сўнг фикрлаш ва бошқарувда мустақиллик ва ўзига хослик йўқолди. Ниҳоят Расул с.а.в.нинг ҳадислари ўз тасдиқини топди: “Аввалги кишиларнинг йўлидан изма-из юрасизлар, ҳатто улардан бири калтакесак инига кирса, сизлар ҳам кирасизлар ва йўлда аёли билан жимоъ қилса, сизлар ҳам албатта қиласизлар”. Ҳокимлар ва кўпчилик инсонлар фикрлаш, турмуш тарзи ва муаммоларга ечим беришда Ислом ақидасига асосланмай қўйдилар. Аксинча, Ғарб фикрларига мафтун бўлдилар. Ғолиб давлатларнинг бошқарувга оид фикрларини ўқидилар. Президент китобларини дастуруламал ва Маклавенлини имом қилиб олдилар. Билмас эдиларки, бу фикрлар капиталистик ёки сациалистик жамиятга тўғри келса-да, Исломий Умматга тўғри келмас эди. Буларда Расул с.а.в.нинг сўзлари ўз исботини топди: “Яқинда инсонларга ёлғончи йиллар келади, унда ёлғончи ростгўйга, ростгўй ёлғончига чиқарилади. Хиёнаткор омонатгўй ва омонатгўй эса хиёнаткор ҳисобланади. Рувайбиза нутқ сўзлайди. Ким у рувайбиза? -дея савол қилинди. Омма иши ҳақида калтабин киши гап гапиради,деб жавоб берди Расул с.а.в.”.

 

60-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95