Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Шунга кўра, биз назарда тутаётган сиёсий доира фақат ҳокимлардан иборат бўлган ва бошқаларнинг кириши ман қилинадиган сиёсий доира эмас, балки ҳар қандай шахс кириши мумкин бўлган очиқ сиёсат доирадир.

Бугунги кунда ҳеч бир мамлакат исломий фикрлар билан бошқарилмаётгани сабабли исломий сиёсий доира мавжуд эмас. Лекин исломий тарихга, айниқса, биринчи асрдаги Ислом ва мусулманлар тарихига назар ташлаш билан амин бўламизки, мусулмонлар Ислом фикрлари билан бошқарилган вақтда сиёсий доира мавжуд эди. Айниқса, Исломий бошқарув низоми Расул с.а.в.га ҳақиқатда ўринбосар бўлган, яъни шунчаки ҳоким эмас, балки у кишига халифа бўлган биринчи халифалар томонидан ҳаётга татбиқ этилган вақтда.

Исломий давлат албатта барпо бўлади, унинг ҳозирда мавдуд эмаслиги вақт масаласидир. Бинобарин, Ислом ҳокимиятини барпо қилиш мақсадида фаолият кўрсатаётган кишилар, аввало исломий сиёсий доирани тасаввур этишлари, сўнг шу сиёсий дорани юзага келтириш учун иш олиб боришлари зарур, токи Исломий бошқарув низомидан чалғиганлари каби исломий сиёсий доирадан ҳам чалғимасинлар.

Ислом фикрларига, шу жумладан бошқарув низомига назар ташлаш билан маълум бўладики, улар сиёсий фикрлардир, чунки улар ҳаётда сиёсий фикр сифатида пайдо бўлган. Бу фикрлар, ҳаттоки уларнинг ақидага оид фикрлари ҳам фақат сиёсий фикрлардир. Шунинг учун бутун исломий сиёсий доира қарийб сиёсий доира бўлади. Бундан ташқари Ислом билан бошқариладиган мамлакатда исломий сиёсий доира албатта ва табиий равишда вужудга келади. Шундан маълум бўляпдики, исломий фикрларни ва ўтмишдаги сиёсий доираларни ўрганиш билан исломий сиёсий доирани тасаввур этиш мумкин бўлади. Бундай доирани пайдо қилиш мақсадида иш олиб бориш, айниқса исломий давлат барпо бўлаётган бир вақтда алоҳида аҳамият касб этади. Бу иш сиёсий онг ва тажрибани тақазо этади.

Исломий сиёсий доирани юзага келтириш йўлидаги биринчи қадам оламдаги сиёсий ҳабарларни идрок этиб кузатадиган ва инсонлар ўртасидаги муносабатларни шу хабарлар асосида бошқаришга ҳаракат қиладиган ҳамда бу бошқаришни ислом назаридаги аҳамиятига чекланадиган кишиларнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ. Сиёсий доирани вужудга келиши давлатни барпо қилишда ёрдам беради ва давлатнинг барпо бўлиши сиёсий доира вужудга келишини ёки вужудга келтиришни тақазо этади. Шундай бўлса-да, энг биринчи асосий мавзу - сиёсий хабарларни кузатишни одат тусига киритиш ва одамлар ўртасидаги муносабатларни кузатилган хабарлар асосида Исломий фикрларига мувофиқ бошқаришдир.

 

62-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95