Расуллуллоҳ с.а.в.нинг сиёсий ва ҳарбий ишлари оламга муайян бурчакдан қараш асосида амалга оширилар эди. Хайбарнинг Мадинага ҳужум қилиш, Муҳаммаднинг йўқ қилиш ва Исломни тугатиш мақсадида Қурайш билан ўзаро иттифоқ тузиш учун музокара олиб бораётганидан хабардор бўлганларида Қурайш билан вақтинча сулҳ тузиб, Ҳайбарни йўқ қилишга имкон яратишни муайян бурчак қилиб белгиладилар. Умрага бориш, Қурайшнинг умрага киритмаслигига рози бўлиш, унинг ўжарлиги олдида ён бериш ва асҳобларнинг раъига қарши чиқиш каби келгуси ишларида ушбу муайян бурчакдан келиб чиққан ҳолда тинчлик сиёсатини асос қилиб белгиладилар, агар Қурайш шу асосда юрса. Расулуллоҳ с.а.в.нинг қаттиқ эътибор қаратган ушбу душмани билан бўлган сиёсий ишларга қараши муайян бурчакдан келиб чаққан ва шу бурчак талаблари асосида шаклланган. Бу икки иш расул алайҳиссалом ишларидан намуна. Бири умумий бўлиб, бош душман бўлган буюк давлатга муайян бурчак асосида эътибор қаратиш. Иккинчиси малъум мақсадга эътибор қаратиб, шу мақсадни муайян бурчак қилиб ҳамда ҳарбий ва сиёсий ишларга шу бурчакдан қараш. Бу билан иш ва ҳаракатларда сиёсий ҳодисаларга муайян бурчакдан қарашнинг асос бўлиб туриши лозимлиги ва муайян бурчакдан қарашлар бўлмаганда ишлар ҳеч қандай маъно касб этмаслиги маълум бўлади. Берлин конференциясидан сўнг барча буюк давлатлар Исломий давлат, яъни Усмоний давлатни бартараф этиш ва унинг мулкларини талон-тарож қилишни баҳс қилишиб, биринчи ишга, яъни уни бартараф этишга қарор қилишган бўлсалар-да, лекин ҳар бир давлат бу ишни эмас, балки унинг мулкларини талон-тарож қилишни муайян бурчак қилиб олди. Бинобарин уларнинг барча ишлари шу муайян бурчак асосида шаклланди ва бир асрдан ортиқ давом этган ўзаро сиёсий курашга киришди. Биринчи иш Исломий давлат йўқолиши билан ниҳоясига етган бўлса-да, лекин ушбу давлатларнинг сиёсий иш ва ҳодисаларга қараш бурчаги бўлмади. Давлатлар қарайдиган бурчак - улар ўз сиёсатида ва сиёсий ишларига қарашида устивор бўлди. Америка Иккинчи Жаҳон Уришидан сўнг: “Олам умумий мулк, Америка бу мулкда катта улушга эга, демак бу мулкни идора этиш Америка қўлида бўлмоғи зарур”- деб, бу сўзни оламга қарашдаги муайян бурчак этиб белгилади. Унинг ишлари шу бурчак асосида шаклланиб, оламда содир бўлаётган сиёсий ишларга шу бурчакдан қарай бошлади. Совет Иттифоқи билан яқинлашиши ва иттифоқлар тузишида ҳам, Ангилия ва Франциядан юз ўгиришида ҳам шу муайян бурчак асос бўлган.
45-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95
|