Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Лекин рақобат сиёсий ишлар билан эмас, балки ҳарбий ишлар билан бўлар эди. Ҳолат 18 асрга қадар шундай давом этди. Бу вақтга келиб ҳалқаро қонун кенгайди, аниқроқ қилиб айтганда қонун шаклида юзага келди. Шу вақтдан бошлаб ҳалқаро алоқаларда, ҳалқаро муаммоларни ечишда сиёсий ишлар муҳим аҳамият касб этиб, етакчи давлат ҳукумронлигини тўхтатишда, етакчи давлат мавқеига рақобат қилишда ва ҳалқаро муаммоларни ҳал қилишда ҳарбий ишлар ўрнини эгаллади. Давлатлар, хусусан, етакчи давлатга рақобат қилувчи давлатлар ва етакчи давлатнинг ўзи сиёсий ишларда ҳалқаро урф ва ҳалқаро қонунга таянади. Ва ниҳоят сиёсий ишлар ҳалқаро қонун билан чамбарчас боғлиқ бўлиб қолди.

Ҳалқаро аҳволни ва ҳалқаро сиёсатни тушунишда ҳар бир давлатнинг, хусусан, оламдаги ҳодисалар кетувига таъсир этувчи буюк давлатларнинг сиёсий мавқеини ва давлатлар билан алоқаларни ёритувчи кенг маълумотлар бўлиши ва уларнинг ижро услублари ва сиёсий ўйинларидаги сиёсий режаларини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. Давлат сиёсий ишларни албатта уммат матфаатларидан келиб чиққан ҳолда олиб боради ва давлатлар билан алоқаларни шу манфаатлар асосига қуради. Маълум мабдани қабул қилиб, уни оламга олиб чиқувчи давлат ҳалқаро алоқаларда ва ташқи манфаатларни белгилашда мабдани асос қилади. Бинобарин, Исломий давлатни барпо қилиш учун ва Даъватни оламга ёйиш учун олиб бораётган Исломий Уммат давлатларни қабул қилган фикрлари орқали уларнинг мабдаи ёки номабдаи давлат эканини ўрганиш, давлатларнинг алоқаларини кузатиш, махфий алоқалар ва уларнинг мақсадларини билиш, манёвр учун бўлган иш билан ишнинг ўзини ва иш билан ундан кўзланган мақсадларни ажрата олиши ҳамда ҳалқаро алоқалардаги охирги вазиятлардан хабардор бўлиши зарур.

Лекин маълум бўлиши керакки, ҳалқаро аҳвол ва ҳалқаро вазиятларга қараб ўзгариб туради, балки кучли ёки заиф бўлишига, таъсир ўтказиши ёки таъсир ўтказа олмаслигига ҳамда у билан бошқа давлатлар ўртасидаги алоқаларни хар хил бўлишига қараб турли холатларда бўлади. Бу ҳол Умматнинг давомли равишда сиёсий тарбиялаш, ташқи сиёсатни доимо кузатиб ўрганиш ва бу сиёсатда Исломий даъватни олиб чиқиш ўлчов ва устивор бўлишини тақозо этади.

Ҳалқаро аҳволи тушунишга таалуқли бўлган ҳамда сиёсий киши сиёсий таҳлил орқали ҳар қандай сиёсий ҳодисага тўғри ва ҳақиқатга яқинроқ ҳукм чиқариши учун маълумотга эга бўлиши ва кузатиши лозим бўлган ишлар шулардан иборат. Зеро, сиёсий таҳлил оламнинг ҳар қандай минтақасидаги ҳар қандай сиёсий ҳодисага ҳукм чиқариш ва шу минтақасидаги сиёсий воқени ҳамда шу сиёсий воқенинг халқаро сиёсатга алоқасини тушуниш воситасидир.

 

24-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95