Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Ғарбликлардаги сиёсий баҳслар ўз ичига олган фикрларга мисол тариқасида Ғарбдаги бошқарув масаласини олайлик. Ғарб оламида бошқарув жамоий бўлиб, у вазирлар кенгашида намоён бўлади. Шарқ ҳам айни шу бошқарув усулини олиб, унга бошқа шакл берди ва жамоий бошқарув номини қўллади. Бу аслида воқеликка зид ва муросасозлик ечими асосига қурилгандир. Чунки Европадаги мустабид подшолар шахслар эди. Халқ подшолар истибдодига исён қилди ва истибдоднинг сабабини бошқарувнинг бир шахс қўлида тўпланганида деб билдилар. Бошқарув шахс учун эмас, халқ учундир, деб бошқарув ришталарини вазирлар кенгашига берди. Бу муросасозлик ечимидир. Чунки вазирлар кенгаши бу халқ эмас ва халқ тарафидан сайланган ҳам эмас. Бундан ташқари вазирлар орасидаги раҳбарлик бош вазир қўлида. Бундан бошқарув халқ учун ҳам эмас, шахс учун ҳам эмас, балки бош вазир ва вазирлар кенгаши учун эканлиги кўринади. Бу тузум бошқарув шахс учун бўлиши билан халқ учун бўлиши ўртасидаги муросасозлик ечимидир. Бу бошқарув масаласининг ечими эмас, балки икки тараф ўртасидаги муросадир. Бундан ташқари бошқарув барча турдаги демократик тузумларда ҳамон шахслар қўлида тўпланганича қолмоқда. Воқеликда бошқарув республика президенти ёки бош вазир қўлидадир. Аслида бошқарув шахсийдир, жамоий бўлиши ҳеч қачон мумкин эмас. Воқеан жамоий саналса ҳам ёки жамоий номланса ҳам. Чунки бошқарувнинг табиати етакчиликнинг шахслар қўлида бўлишини талаб қилади. Етакчилик фақат шахсий бўлиши мумкин холос.

Ғарбда сиёдат халққа берилган. Халқнинг ўзи қонун ишлаб чиқади ва ўзини ўзи бошқаради. Халқ ўз иродасига, қарор ва қонун чиқаришга ва бошқарув ҳуқуқига эга. Ғарбда сиёдат халқ учун, халқ қонун чиқаради, халқ бошқаради, деган тамойиллар асосида қонун чиқариш ҳуқуқи халқ тарафидан сайланган кишиларга берилган. Лекин кенгаш қонун чиқармайди, қонунни ҳоким чиқаради. Ҳокимлик эса, вазирлар кенгаши ёки республика президенти тасарруфида. Вазирлар кенгаши ёки президент халқ тарафидан ёки депутатлар розилиги билан сайланган бўлса ҳам, бу халқ бошқаради дегани эмас. Халқ хокимни танлайди холос. Бинобарин бу мурасасозлик ечимидир. Ундан ташқари, сиёдат қонун учун деб жар соляптилар ва тўғри бошқарув сиёдатни қонун учун берган бошқарув деб эътибор қилаяптилар. Бу тузум мурасасозлик ечими ва кишини алдашдан иборат холос. Ҳолбуки бошқарувнинг моҳияти бунга зиддир.

 

34-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95