Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Исломий ақидани коинот, инсон ва ҳаёт ҳақидаги умумий фикрат, сиёсий ақида, фикрий асос, фикрий раҳномалик ва ҳаётга бўлган муайян кўзқараш деб қабул қилаётган Исломий Уммат бутун оламни, шу жумладан ўзини мана шундек қаро зулматда адашиб, сиёсий-иқтисодий зулим исканжасида эзилаётганини, зўравон кучларга қуллик қилаётганини ҳамда бахтсизлик, қуллик ва хорлашлар остида инграётганини кўриб турар экан оламни қутқариш, залолат ва адаштириш зулматларидан ҳидоят нурига ва ҳаёт саодатига чиқариш масъулиятини ўз гарданига олиш у учун фарздир. Исломий Умматнинг ўзи ҳам зўравон кучлар исканжаси остида эзилаётган бўлсада, фақат ўзи ҳақида ўйлаши ярамайди, зеро ҳудбинлик у қабул қилган ақидага бегона, қалбида сақланаётган қиймат ва фикрлардан узоқ. Шунинг учун ўзи билан бир қаторда Оламни қутқариш ҳақида бош қотириши, ўзи ва Оламни озод этиш вазифасини ўз зиммасига олиши вожибдир. Зеро, у шу оламнинг бир бўлаги, у башарият ҳидояти учун юзага келган. Исломий Уммат ислом ақидасини қабул қилар экан башариятни бахтсизликдан чиқариш, зулум, хорлик ва қулликдан ҳалос этиши у учун фарздир.

Исломий Уммат ҳаёт ҳақида сиёсий фикратга ҳамда шу фикратни ҳаётда ижро этиш тариқатига эга. Агар бирор уммат соғлом фикрат ва тариқатга эга бўлса, шубҳасиз, у яхшилик келтиришга ва шу фикрат етакчилигини ёйишга лойиқдир. Шунинг учун Исломий Уммат нафақат тўғри уйғонишга, шу билан бир қаторда ўзгалар учун яхшилик манбаи бўлишга, фикратини фикрий раҳномалик ва ҳаёт ҳақидаги муайян дунёқараш сифатида одамларга ёйишга ҳам қодирдир. Ҳамда Исломий Даъватни халқ ва миллатларга ёйиш орқали олам муаммосини ҳал қилишга, оламни у қулаб бораётган бахтиқаролик, хорлик ва қулликдан халос этишга қодирдир.

 

7-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95