فَاحْكُمْ بَيْنَهُمْ بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ وَلَا تَتَّبِعْ أَهْوَاءَهُمْ عَمَّا جَاءَكَ مِنْ الْحَقِّ Расул с.а.в.га қилинган хитоб унинг уммати учун хитобдир, демакки ҳар бир ҳокимга хитобдир. Муслим Оишадан ривоят қилади: “Кимки ушбу ишимизда ундан бўлмаган нарсани пайдо қилса, у бекордир”. Бошқа ривоятда: “Кимки биз буюрмаган ишни қилса, у бекордир”. Бухорий Убайдуллоҳдан, у Абдуллоҳдан ривоят қилади: “Ибн Аббос (Разияллоҳу анҳу) деди: “ Қандай қалиб сизлар аҳли китобларнинг шариатларидан сўрайсизлар, ҳолбуки сизларнинг Расулуллоҳга нозил қилган китобларинг янги, уни ҳеч нарса аралашмаган тоза ҳолда ўқияпсизлар. Расулуллоҳ сизларга гапириб берган, аҳли китоблар Аллоҳнинг китобини ўзгартирганлар ва ўзлари Китоб ёзиб, айтишган: “У Аллоҳнинг хузуридан. Уни арзон нархда сотишлари учун. Сизларга келган илм-ҳақиқат улардан сўрашдан қайтармайдими?”. Бу қайси қонунлар билан бошқариш лозимлигини аниқ белгилаб, Ҳокимнинг қонунлардаги масъулиятини Аллоҳ нозил қилган қонунлар билан бошқаришга чеклайди. Ҳоким зиммасидаги ушбу масъулятлар Шореънинг умумий масъулиятларини аниқ белгилаб берганини кўрсатади. Улар ҳоким зиммасидаги масъулиятлардир. У халифа ё унинг муовини бўладими ёки волий ё омил бўладими бундан қатъи назар ҳокимдир ва шу масъулиятларга чекланган. Агар бу масъулиятлар волий, амр ва бошқа ҳокимларнинг масъулиятлари бўлса, демакки халифанинг ҳам масъулиятларидир. Зеро, улар амирга вожиб бўлса, умумий жавобгарликни олган шахсга вожиброқдир. Расул с.а.в.нинг: “ Қайси бандани Аллоҳ раъиятга бошлиқ қилган бўлса,...” ёки “Кимки умматим ишларидан бирига бошлиқ бўлса,...”ёки “Омма амиридан каттароқ...” каби сўзлари ва Аллоҳ Таолонинг: ...وَمَنْ لَمْ يَحْكُمْ ...
79-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95
|