Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Иккинчи, ҳарбий кишилар ёки ҳарбий раҳбарлар ўртасидаги номувофиқлик, маълум бир ишда саботсизлик ва маълум бир ишга қудратсизлик. Бу каби ҳолларда ташқи бир куч келади, ҳарбий кишилардан бирини ёки бир қанчасини қуллаб-қувватлаб, ўз фикрларини бериб, бўшлиқни тўлдиради. Агар бўшлиқ шу зайлда тўлдирилмаса, аввалги ҳолат каби ташқи кучнинг бевосита босиб олиши билан тўлдирилади. Ҳарбий бўшлиқ - мамлакат қуролли кучларининг зобид ва қўмондонлар ўртасидаги номувофиқлик ва беқарорлик натижасида ёки ҳавфсизликни сақлаш ва мудофаа учун етарли моддий кучлар йўқлиги сабабли ишга яроқсизлик ва саботсизликдир.

Стратегик бўшлиқ - давлатнинг ички ва ташқи хавфсизлигига хавф солаётган масалалар сабабли мамлакатда юзага келган беқарорлик. Масалан, бир-бири билан қуролли тўқнашувлар олиб борувчи оқимлар пайдо қилиш, жойларда тез-тез бўмбалар портлатиш, ҳокимият ва рахбарлар билан ишчилар ўртасида ёки омма орасида фитна уруғини сепувчи овозалар тарқатиш каби хавфсизликка таҳдид солувчи ишлар қилиш. Шу каби ишлар натижасида бўшлиқ хосил бўлади, яъни давлат мавжуд эмасдек бўлиб қолади. Бундай вақтда барқарорликни таъминловчи давлатни излаш табиий бир ҳолга айланади. Шунда бу бўшлиқ барқарорликни таъминлаш орқали ҳокимиятни қўлга оладиган шахслар билан ёки ҳокимиятни қўлга олиш ва барқарорликни таъминлашда ташқи кучларга таянадиган шахслар билан ёки барқарорликни таъминлаган ҳолда мамлакатни истило қиладиган ташқи давлат билан тўлдирилади.

Ушбу уч турли бўшлиқ кучли таъсирга эга қуролдир. Катта давлатлар ўз ҳукмронлигини ўрнатмоқчи бўлаётган ҳар бир мамлакатда шундай бўшлиқ қилишга ҳаракатлар олиб боради. Усмоний давлатнинг силласини қуритган урушлар эмас, айни шу каби бўшлиқлар пайдо қилиш учун бўлган уринишлар эди.

 

69-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95