Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Давлат арбоби етишиб чиқадиган замин мана шу. Давлат арбоби - зарурат ҳолатлардаги ҳоким эмас, балки аввало, умммат орасидан етишиб чиққан иқтидорли сиёсий йўлбошчидир. Шунингдек, атрофида нима ишлар бўлаётганини англамайдиган ва сайловлар натижасида ёки ҳарбий тўнтариш ёки молу дунё эвазига ҳокимият тепасига келиб қолган киши эмасдир.
Давлат арбобини ҳокимият тепасига келиш йўли эса қуйидагача: у фикр ва қарашларини, аввало ўз атрофидаги кишиларга, сўнгра ўз юрти ёки минтақасига сингдиради. Шундан сўнг қобилият ва қудрати билан танилгач ҳокимиятга тайинланади ёки сайлов орқали ҳокимият тепасига келади. Бу ҳол онгли ҳалқ ва холис давлатларда содир бўлади. Аммо исломий оламдаги мавжуд давлатлар каби давлатларда ҳокимият тепасига келиш йўли эса, авввало одамлар йўлбошчилигини қўлга олиб, сўгра ҳокимиятни ағдариш ва ишларни қўлга олиш мақсадида мавжуд ҳокимиятга таҳдид солиш учун шу одамлардан бир гуруҳ ёки нуфузли куч пайдо қилишдир. Юртларимизда бўлаётган сайловлар эса, улар натижасида ҳокимиятга ҳозирги саёз фикрли қолоқ ҳокимлар келади холос.
Мусулмонлар исломни татбиқ қилган ва у билан тарбияланган вақтларида давлат арбоби сифатига эга минглаб шахсларни етиштириб чиқарди. Умар, Али, Мўътасим, Салоҳуддин ва Муҳаммад ал-Фотиҳ кабилар ҳокимият тепасида бўлган бўлса, Ибн Аббос, Аҳнаф ибн Қайс, Аҳмад ибн Ҳанбал ва Ибн Таймийя кабилар оддий фуқаролар эди. Лекин улар давлат арбоби сафатига эга эдилар. Чунки уларнинг барчаси Ислом ақидасида етишиб чиққан, сиёсий йўлни тутган ва жамики одамларни ҳидоятлаш ва уларга ислом даъватини етказишда ўзларини жавобгар ҳис қилган эдилар. “агар бирор ҳайвон Ироқнинг чекка томонларида тойилса ҳам, Аллоҳнинг нима учун йўлни теккисламадинг, деб сўроқ-савол қилишидан қўрқаман”, деб айтган Ҳазрат Умар. Муътасимга Рум ерларидаги муслима аёлнинг “Ё, Муътасим” - деган ҳайқириғи ҳабари келади. Муътасим ҳабарни эшитган заҳоти ёрдамга шошилади, лашкар тортиб, унга ўзи етакчилик қилади ва фатҳ қилиб, Рум шаҳарларига кириб боради, ҳаттоки ҳоқонларнинг она ватанини босиб олади. Аҳмад ибн Ҳанбал Қуръонни махлуқ деб айтмагани учун тазйиққа учрайди, бу сўзни айтиб мусулмонлар залолатига сабабчи бўлишдан кўра, калтакланиш ва зиндонни афзал билади. Масъулиятни бундай ҳис этиш давлат арбобига лозим шартдир.

 

59-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95