Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Бундан ташқари бу доиралар куфр қонунлари ва куфр сиёсатига мафтун, Исломни ёмон кўрувчи, ҳақоратловчи ҳамда унга адовати бор кўр-кўрона эргашувчилар билан тўла. Шунинг учун бу доираларга кириш билан чекланмасдан уларни бузишга ва исломий доиралар пайдо қилишга ҳаракат қилмоғимиз лозим. Бунинг учун ташқаридан ҳаракат қилиш мумкин бўлса-да, лекин сиёсий доиралар ичида иш олиб бориш осонроқ ва натажалироқ. Исломий диёрлардаги сиёсий доира кишилари Ғарб кишиларига ва ғарбий сиёсий доира кишиларига нисбатан кичик бўлса-да, исломий диёрларда катта ва аҳолига нисбатан улкандир. Чунки улир ҳоким ва рахбарлардир ва инсонлар ҳаётида салмоғи ва аҳамияти бор кишилардир. Бундан ташқари улар олдинги сафларга чиқиб олиш учун керакли билим ва тажрибага эга. Ҳар қандай ҳолатда ҳар қандай тусда туслана олади, керак бўлса, жамиятда Ислом ҳукм сурганда биринчи сафда беш вақт намоз ўқишга тайёр. Ислом давлатида энг биринчилардан ва Ислом оқимига раҳборлардан бўлишлари эҳтимолдан ҳоли эмас. Нохолислик ва мунофиқлик аниқ кўриниб туради. Бундан ташқари, бузуқликка ва давлатлар ва холис сиёсий кишиларни синдиришга тажрибали ва устаси фаранглардир. Исломий давлат барпо бўлиб, бу сиёсий кишилар мавжудлигича қолса, умматга ўзларини холис кўрсатиб, сиёсий доираларни рахбарларига, атоқли, пок кишиларга айланишади. Шунинг учун улардан эҳтиёт бўлиш, таъсир-нуфузларини бартараф этиш зарур.

Гувоҳ бўлдикки, Америка инглизларни айрим Ислом диёрларидан қувиб чиқармоқчи бўлганда, эски сиёсий доираларни йўқотишга шошилди. Масалан, Миср ва Ироқдаги эски сиёсий доирага қамаш, ўлдириш, маҳрум этиш ва тирикчилик йўлларини тўсиш каби ишлар билан зарба беришга ҳаракат қилди. Маълум миқдорда хавфни олдини олишга ва озорларни чеклашга мувоффақ бўла олди. Лекин буткул йўқ қила олмади. Миср ва Ироқдаги эски сиёсий доира қўл остидаги чўғ каби бўлса ҳам, ҳамон мавжуд. Чунки Америка ва уни малайлари эски сиёсий доира ўрнига келадиган янги сиёсий доира ва ҳокимият пайдо қила олмадилар. У эски сиёсий доирага барҳам беришга ва бош кўтармасликка ҳар қвнча ҳаракат қилмасин, бунинг уддасидан чиқа олмайди. Зеро, ҳар бир ҳокимиятда сиёсий доира мавжуд бўлиши табиий ва лозим бўлган ишдир. Шунинг учун қаердаги ҳокимият бўлса, у ерда сиёсий доира ҳам мавжуд.

 

65-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95