Сиёсий онгли киши ўз йўналиш ва тушунчаларига тескари ва зид бўлган тушунча ва йўналишларга қарши курашга кирмоғи ва айни вақтда ўз йўналиш ва тушунчаларини сингдирмоғи зарур. У бир вақтда бир-бирига чамбарчас боғлиқ икки йўналишдан боради: бузади ва қуради, зулматни парчалайди ва нурни таратади, шунингдек, ўт бўлиб, бузғунчиликни куйдиради, нур бўлиб, ҳидоят йўлини ёритади. Йўналиш ва тушунчаларини сингдиради, воқеа-ҳодисаларга фикр билдиради ва воқеа-ҳодисаларни шарт-шароитларидан ажратиш ва мантиқий хулоса чиқаришдан узоқлашади. Айни вақтда ҳаёт ҳақидаги тушунчаларига ҳужумда турган иллатларга қарши, тубан асрларда пайдо бўлган қолоқ тушунчаларга қарши, душманлар тарқатаётган адаштирувчи тушунчаларга қарши ва олий ғоя ва юксак мақсадларни чеклаб, жузъий ғоя ва тубан мақсадларни олға суришларига қарши курашга отланади. У икки жабҳада - ички ва ташқи жабҳада, икки йўналишда - қуриш ва бузиш йўналишида курашади, икки майдонда - сиёсий ва фикр майдонида фаолият олиб боради. Хуллас, у ҳаётга, ҳаётнинг олий ва юксак жабҳаларига шўнғиди. Шунинг учун сиёсий онгли кишиларнинг ҳаётда ва ҳаёт масалаларида ички маҳаллий жабҳада ҳам, оламий халқаро жабҳада ҳам муаммоларга тўқнаш келиши муқаррардир. Шу вақтда уларнинг ўз рисола ва оламга қарашдаги муайян бурчакларини қанчалар асос ва ҳакам қила олишлари ва мақсад ва ғоя қилиб ушлай олишлари намойн бўлади. Сиёсий онгга эга киши муайян бурчакни лозим тутгани ҳамда унда мабдаий ёки табиий майллар мавжудлиги сабабли, агар у ўзини англаб етмаган бўлса, ҳақиқатларни ўзи ҳоҳлаган ранг билан бўяши, фикрларни ҳоҳшига мувофиқ таъвил қилиши ва ҳабарларн ўзи кутаётган натижаларга мослаб тушуниб қолиши мумкин. Шунинг учун у хабарларни тушуниши ва фикр билдиришда майлларининг таъсиридан эҳтиёт бўлмоғи лозим. Зеро кўнгилнинг шахсий ёки ҳизбий ёки мабдаий нарсага рағбати кўпинча хабарни нотўғри шарҳлашга ёки нотўғри фикрни тўғри, деб тўғри фикрни нотўғри, деб тушунишга сабаб бўлади. Шунинг учун сиёсий онгга эга киши айтилаётган сўз ёки қилинаётган ишни аниқ фарқлаши керак. Ҳодиса ва нарсаларни ўзи ҳоҳлаганидек эмас, балки қандай бўлса, шундайлигича кўриб идрок этиш, ақлан кўриш лозим. Фикрларни эса, қандай бўлса шундайлигича тушуниш зарур. Яъни фикрни тасаввур этиш, фикр ифодалаётган вақеани ақлан кўриш ва уни ўзи ҳоҳлаганидек эмас, балки қандай бўлса, шундайлигича, у далолат қилаётган воқеани ақлан кўриш орқали тушуниш лозим. Тўғри, ифода гоҳида мажозий, гоҳида киноя бўлади, лекин бу ҳол тил қоидаларига риоя қилган ҳолда фикрни тасаввур этишга ва жумлалар далолат қилган воқени ақлан кўришга монелик қилмади.
43-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95
|