Нававий ушбу ҳадис шарҳида шундай деган: “Кимки маъруфга буюрса, пок бўлади...”нинг маъноси - Валлоҳу аълам - кимки мункарни аниқ билса, гумонли бўлмаса, унга унинг гуноҳи ва азобидан пок бўлиш йўли маълум, яъни қўли ёки тили билан ўзгартиради. Агар ожизлик қилса, қалби билан ёмон кўрсин. “Кимки мункардан қайтарса, саломат бўлади...”нинг маъноси кимки қўли ва тили билан ўзгартиришга қодир бўлмаса, қалби билан инкор этиб, ёмон кўрса, гуноҳда уларга шерик бўлишдан саломат бўлади. “Лекин, кимки рози бўлиб эргашса...”нинг маъноси кимки уларннг ишига қалби билан рози бўлиб, уларга шу ишда эргашса, пок ҳам бўлмайди, тинч ҳам бўлмайди”. Расул с.а.в. ушбу ҳадисда ҳокимни наҳй мункар қилишни буюриб, қўл билан, яъни уруш ва қиличдан ташқари мумкин бўлган ҳар қандай восита билан ёки тил билан ва норозиликни ифодаловчи ҳар қандай восита билан ёки қалб билан инкор этишни вожиб қилди. Инкор этмаган кишини гуноҳда ҳокимга шерик деб эътибор қилди. Зеро, кимки уларнинг ишига рози бўлиб, эргашса, гуноҳдан пок ҳам, саломат ҳам бўлмайди - деб айтган Расул акрам с.а.в.. Бироқ, ҳоким суитатбиқ қилса-да, Ислом билан ҳукм юритмаса, бу вақтда инкор этиш усули юқоридаги тарзда бўлади. Агар Исламни татбиқ этмай, куфр қонунлари билан ҳукм қилса, бу вақтда шариат қўл, тил ва қалб орқали инкор этиш билан кифояланмади, балки уларга ўзгартириш ёки уларни ўзгартириш йўли қилиб уруш ва қилични белгилади. Умму Саламадан ривоят қилинади: “Уларга уруш қилмаймизми?- савол қилди Саҳобалар. Йўқ, модомийки намоз ўқишар экан”,- деб жавоб берди Расул с.а.в.. Бошқа ривоятда: “Уларга уруш қилмаймизми? Ё Расулоллоҳ. Йўқ, модомики намоз ўқишар экан”- деди Расул с.а.в.. Авф ибн Молик ҳадисида: “Ё Расулоллоҳ, уларга қилич билан уруш қилмаймизми? Йўқ, модомики намозни қоим қилар экан”. Яна бир ривоятда: “Ё Расулоллоҳ, шу вақтда уларга уруш қилмаймизми?- деб сўрадик. Расулоллоҳ дедилар: “Йўқ, модомики ораларингда намозни қоим қилар экан”. Убода ибн Сомитдан ривоят қилинади: “Пайғамбар с.а.в. бизни чақирдилар, биз байъат қилдик. Хурсандлигу хафаликда, осонлигу қийинчиликда ва ўз зараримизга бўлганда ҳам тўла итоат этишга, иш эгаларидан ишни тортишмасликка байъат қилдик. Расулоллоҳ дедилар: “Аллоҳ тарафидан очиқ ҳужжат асосида куфрни кўрсаларингина...”. Бу ҳадислар мазмуни очиқ куфрни кўрганимизда иш эгаларидан ишни тортиб олишимиз ва намозни адо қилмаганларида уларга қилич билан уруш қилишимиз лозимлигига далолат қилади. Намозни адо қилмаслик Ислом билан ҳукм қилмасликдан киноядир, яъни модомики улар Ислом билан ҳукм қилар экан, ҳеч қандай уруш ва тортишиш йўқ. Агар Исломдан бошқа нарса билан ҳукм қилса, шу вақтда уруш қилиш ва талашиш вожиб бўлади. Булар билан Ислом умумий масъулиятларнинг бажарилишини тўла кафолатлади.
81-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95
|