Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

 

Жорий воқеа-ҳодисаларни сиёсий тафаккур этиш сиёсат сўзи ифодалагандай сиёсий фикрлаш бўлмоғи лозим бўлган тафаккурдир ва мана шундай тафаккур фикрловчини сиёсий киши қилиб етиштиради. Бундай тафаккур бешта асосий ишнинг тенг топилишига мухтож бўлади.

Биринчидан: оламдаги барча жорий воқеа-ҳодисаларни, яъни хабарларни кузатиш. Хабарларнинг қанчалик муҳимлиги, воқеа-ҳодисалардаги тасодиф ва мақсад, улар ҳақида хабар беришдан мақсад, хабарнинг қисқа ва батафсиллиги - шу жиҳатлардан хабарлар турлича бўлгани учун жамийки хабарлар эмас, балки энг зарурлари кузатилади.

Иккинчидан: воқеа-ҳодисалар моҳияти, яъни хабарлар мазмуни ҳақида бошланғич ва қисқача бўлса ҳам, маълумотга эга бўлиш: хабар мазмунини ёритишга кифоя қиладиган географик ёки тарихий ёки фикрий ёки сиёсий маълумотга эга бўлиш.

Учинчидан: воқеаларни шарт-шароитларидан ажратмаслик ва умумлаштирмаслик. Ажратиш ва умумлаштириш хабарларни тўғри тушуниш офатидир. Воқеа-ходисалар ўз шароитларидан ажратилмаган ҳолда тушунилиши ва шу каби воқеа-ходисаларга умумий қиёслаш тариқасида қиёсланмаслиги, балки алоҳида воқеа-ходиса сифатида ўрганиб, унинг ўзига ҳукм чиқарилиши лозим.

Тўртинчидан: тўла текшириш орқали хабарни фарқлаш. Хабар манбаи, воқеа-ходиса рўй берган жой, вақт ва шароит, воқеа-ходиса содир бўлишидан ёки у ҳақида хабар беришдан мақсад, хабарнинг қисқа ёки батафсиллиги, тўғри ёки нотўғрилиги ва шу кабилар ўрганилади. Чунки шундай текшириш фарқлашни юзага келтиради. Текшириш қанчалар кенг ва чуқур бўлса, хабарни фарқлаш ҳам шунчалар кенг ва чуқур бўлади. Воқеа-ходисаларни фарқламасдан олиш асло мумкин эмас, акс ҳолда хатога ёки алдов тузоғига тушиши мумкин. Шунинг учун фарқлаш нафақат хабарни олишда, балки эшитишнинг ўзида ҳам муҳимдир.

Бешинчидан: хабарни маълумотларга боғлаш. Хусусан, бошқа хабарлар билан боғлаш. Мана шу боғлаш хабар устидан тўғрироқ ҳукм чиқаришга олиб келади. Хабар халқаро сиёсатга алоқадор бўлиб ёки маҳаллий сиёсатга алоқадор бўлиб, халқаро сиёсатга боғланса ёки сиёсий ишлардан бўлган иқтисодий хабар бўлиб, иқтисодга боғланса ёки Германияга тааллуқли хабар бўлиб, Германия сиёсатига боғланса-ю, ҳолбуки Америкага таалуқли бўлса. Хабар боғланиши керак бўлган жойга боғланмаса, адаштириш ва алдов бўлмаса ҳам хатолик албатта содир бўлади. Шунинг учун хабарни ўзи алоқадор жойга боғлаш ва тўғри боғлаш, яъни билиб қўйиш учун эмас, балки тушуниш, идрок этиш учун, демакки иш қилиш учун боғлаш ниҳоятда аҳамиятлидир.

 

36-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95