Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Мадинага боргач давлат қуриб, асосий душман - бош куфр Қурайш билан бир неча урушларда тўқнашганда ҳам Расул с.а.в. учун сиёсий масала Исломни намоён қилиш эди. Шунинг учун Ҳажга бўлган сафарларида Ҳудайбийяга етишларидан олдин ҳабар келдики, Қурайш Расул с.а.в.нинг ҳажга келаётганини эшитиб, урушмоқ учун йўлга чиқибди. Бану Каъбдан бир киши Расул с.а.в.га: “Қурайш келаётганингизни эшитиб, дарғазаб бўлиб чиқди ва Зи Туво (деган жойга)тушди ва сизни киритмасликка аҳди-паймон қиляпди”, деб айтди. Расул с.а.в. дедилар: “Эй воҳ Қурайш! Уруш уларни албатта ҳалокатга учратади, мен билан барча араблар ўртасини ҳоли қўйса нима қилар эди? Аллоҳга қасам, Аллоҳ мени юборишига сабаб бўлган рисолат йўлида жиҳод қилишдан қайтмайман ё Аллоҳ уни намоён этади ё шу бўйиннинг ўзи қолади” - дедилар. Ас-солифа бўйиннинг устки қисми бўлиб, Расул с.а.в. бўйиннинг ёлғиз қолиши билан ўлимдан киноя қилдилар, яъни ўлгунимча. Икки ҳолатда ҳам бир ҳил иш сиёсий муаммо бўляпти. Биринчи ҳолатда Аллоҳ Исломни намоён этгунча уни даъват этишдаги қатъиятини билдирди. Иккинчи ҳолатда эса, яъни Давлат мавжуд ҳолатда Аллоҳ Исломни намоён этгунча жиҳодда қатъийят билан туришини билдирди.

Расул с.а.в. сулҳ тузишга эришдилар. Бу сулҳ билан Буюк Фатҳ амалга ошди, зеро у Макка фатҳига замин яратди ва арабларнинг Расул с.а.в. ҳузурига келиб, тўп-тўп бўлиб Аллоҳнинг динига киришларига сабабчи бўлди. Шу вақтда Расул с.а.в. учун ҳар хил диндаги Форс ва Рум давлатлар билан урушларида Исломни намоён этишгина эмас, балки барча динлардан устивор қилиб намоён этиш сиёсий масалага айланди. Шунинг учун “Фатҳ” сурасида ушбу оят нозил бўлган:

هُوَ الَّذِي أَرْسَلَ رَسُولَهُ بِالْهُدَى وَدِينِ الْحَقِّ لِيُظْهِرَهُ عَلَى الدِّينِ كُلِّهِ
- У Исломни борча динлардан устивор этиш учун Расулини ҳидоят ва ҳақ дин билан юборган Зотдир”.                                                             [48:28]

Бинобарин, Исломий давлат Исломни чиройли татбиқ этиб, ҳалқаро жиҳатдан кучайган вақтда Исломни барча динлардан устивор қилиш ҳамда бошқа мабда ва бошқа дин эгаларини парчалашга тайёргарлик кўриш унинг учун сиёсий масалага айланади.

 

92-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95