Умматнинг ишларини амалда бошқариш ваколати шариат тарафидан фақат хокимга берилган бўлиб, раъият хокимни ишларини бошқариши мумкин эмас. Ҳамда хоким фақат шаръий йўсинда хоким этиб тайинланиш орқалигина хокимлик ишларини бошқариш ваколатига эга бўлади. Яъни мусулмонлар байъати билан халифа этиб тайинланган бўлиши ёки халифа тарафидан ёки халифа рухсат берган волий тарафидан тайинланган бўлиши лозим. Агар шу йўсинда тайин этилмаса, ички ишларда ҳам ташқи ишларда ҳам Уммат ишларини бошқаришга ҳақли эмас. Шариат салтанатни фақат хокимга берган бўлиб, одамларни бошқариш ёлғиз хокимни ҳуқуқидир. Расулуллоҳ с.а.в. марҳамат қиладилар: “Кимки амиридан бир ишни ёмон кўрса, унга сабр қилсин. Зеро кимда-ким Султондан бир қарич чиқса ва шу ҳолда ўлса, жоҳилият ўлимида ўлган бўлади”. Демак хокимга қарши чиқиш Султонга қарши чиқишдир. Бинобарин хокимгина салтанатга эга, бошқа ҳеч ким эмас. Расулуллоҳ с.а.в. айтадиларки: “Бану Исроилга пайғамбарлар бошчилик қилар эди. Мендан сўнг пайғамбарлар йўқ, халифалар бўлади”. Бу ҳадис “эй мусулмонлар, сизларга халифалар бошчилик қилади” - деган маънода бўлиб, уларга кимлар бошчилик қилишини кўрсатиб берди. Бунинг мазмуни шундан иборатки, Амирдан бошқаси султон бўлмайди ва Халифалардан бошқаси бошчилик қилмайди. Раъиятни бошқариш хокимни хуқуқи эканига далилдир. Шунингдек, Расулуллоҳ с.а.в. нинг ўзлари ҳам салтанат ва одамларни бошқариш ишини давлат раиси сифатида бажарар эдилар. Шунингдек, салтанат ишларига ёки раъиятни бошқариш ишларига одамларни ўзлари тайинлардилар. Ғазотга чиққанларида Мадинада ўринларига қолувчи кишини ёки волийлар, қозилар ва мол йиғувчиларни ёки сув тақсимоти, меваларни чамалаш каби манфаатларни бошқаришга кишиларни тайинлаганлар. Буларни барчаси салтанат ва бошқарув иши ҳокимга, яъни халифага ва халифа тайинлаган кишига, амирга ва амир тайинлаган кишига чекланганига далилдир. Салтанат одамлар ишларини мажбурий тарзда бошқармоқдир, яъни ҳокимлик масъулиятини бажариш ҳокимга чеклангандир. Бошқа шахс бу вазифани бажариши мутлақо жоиз эмас. Чунки шариат салтанатни ва одамларни бошқариш ишини халифа ва халифа тайинлаган кишиларга берган. Имомдан ва имом тайинлаган кишидан бошқа ҳар қандай шахс бошқарув ва салтанат ишларини бажарса, бу иши шариатга хилофдир, демакки ботил ва бекордир. Хар қандай ботил иш харомдир. Бинобарин халифадан ва халифа тайинлаган кишидан бошқа шахснинг салтанат ва бошқарув ишларидан бирини бажариши мумкин эмас. Чунки бу хокимни вазифаси, бу вазифани ундан бошқаси бажариши дуруст эмас.
9-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95
|