Тўғри бошқарув моҳияти шундан иборатки, унда хокимни халқ танлайди ва сиёдат қонунники бўлади. Сиёдат мутлақо халқ учун эмас ва бошқарув ҳам ҳеч қачон халқ учун эмас. Ғарбликларда бошқарув алоҳида, диний ва хайрия ишлари алоҳида. Черков салтанати давлат салтанатидан ажратилган. Камбағалларга раҳимдиллик, мажруҳларга ёрдам бериш каби хайрия ишларига давлат аралашмайди. Динни давлатдан ажратиш фикрати муросасозлик ечими бўлиб, у воқелик моҳиятига зиддир. Чунки мустабид подшолар мажруҳ, камбағал, касал ва ҳоказо инсонларга ҳамдардлик билдириш, ёрдам кўрсатиш ишларини бажармас эдилар. Шунинг учун одамлар исён қилди ва натижада черковни давлатдан ажратиш ва хайрия ишларини ҳам давлатдан ажратиш каби муросасозлик ечими юзага келиб, черков учун давлат салтанатидан алоҳида салтанат берилди. Натижада хайрия жамиятлари, Қизил хоч жамияти ва ҳоказолар пайдо бўлди. Бироқ бошқарув - ҳукм - инсоннинг барча ишларини бошқаришдир, дин ва ҳайрия ишлари ҳам инсон ишлари жумласидан бўлгани сабабли давлат черковни, шунингдек, ҳайрия жамиятлари ва Қизил хоч жамиятларини назорат қилар эди, лекин махфий услубда. Демак, бошкарув билан бошқа ишлар зоҳирда ажратилган бўлса-да, бу назария воқеликка зид эди. Биз юқоридаги фикрларни ғарб оламидаги сиёсий баҳслар ўз ичига олган сиёсий фикрларнинг хатолигига мисол тариқасида келтирдик. Улар тузумларга тааллуқли сиёсий фикрлардаги хатоликлардир, воқеа ва ходисаларга тааллуқли сиёсий баҳсларда ҳам шундай хатолар мавжуд. Бу фикрларда чалғитиш мумкин бўлмаган айрим ҳақиқатлар мавжуд бўлса-да, лекин ҳақиқатга зид фикрлар ва чалғитувлар ниҳоятда кўпдир. Масалан, инглиз сиёсити уч асосга қурилган: Англиянинг Америка билан алоқаси, Англиянинг Европа билан алоқаси ва Англиянинг аввалда мустамлака бўлиб, кейин мустақиллик олган давлатлар билан алоқаси, яъни Британия ҳамкорлиги деган тушунчалар бор ҳақиқат. Чунки бу чалғитиш мумкин бўлмаган воқелик баёнидир. Лекин уларнинг Англия сиёсати - иттифоқлар, дўст ёки душманларга муносабати, халқ ва миллатларга қараши, даб тушунтиришлари чалғитув ва адаштиришдир ҳамда воқеликка зид ва воқеа - ходисаларни бўяб кўрсатишдир. Уларнинг ғарбийми ёки бошқами ҳар қандай давлатнинг узоқ ёки яқин тарихи ёки содир бўлаётган жорий воқеа-ҳодисалари ҳақидаги тушунтиришлари ҳам ҳудди шундай. Улар адаштириш ва ҳақиқатларни бўяб кўрсатишда ниҳоятда моҳир, ҳатто айрим ҳушёр кишилар ҳам пайқамай қолади. Шунинг учун сиёсий илм ва баҳсларни фикрлаш фақат ҳушёрлик ва эхтиёткорлик билан бўлиши керак.
35-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95
|