Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Америкада халқ ўзи хоҳлаган президентини сайлай олмайди, балки катта мулк эгалари ва капиталистлар ўз молларини ишга қўйиш учун президентни ўзларидан вакил қилиб сайлашади.

Масалан, Англиядаги ишчилар партияси Европа умумий бозорига кириш учун зарар келтирувчи шартларни қабул қилгани учун ҳукмрон консерватив партияга ҳужум қилганини кўрган вақтда, бу икки партия ўртасида ҳокимият учун бўлган маҳаллий сиёсий кураш ва инглизлар манфаатини ҳимоя қилиш, деб ўйлаш хато бўлади. Балки у агар Европа умумий бозоридан ўз мақсадларини рўёбга чиқара олмайдиган бўлса, Англия учун чекинишга йўл ҳозирлаб қўйишдир.

Масалан, Руминия ўзи мустақил фаолият юритишга интилаётганини ҳамда Америка билан ҳамкорлик қилиб, Россия ҳукмронлигидан озод бўлиш учун ҳаракат қилаётганини кўрган вақтда бу ҳақиқий воқелик, деб ўйлаш ҳам хато бўлади, балки бу Хитой - Россия ва Хитой - Америка алоқаларида муҳим даврни ўйнаши учун Америка билан келишган ҳолда Руминияни Россия томонидан ҳаракатлантиришдир.

Шунингдек асосий муаммолардан иккинчи даражали муаммоларни ажратиш, соф иқтисодий муаммолар билан соф пул муаммолари орасини ва сиёсий иқтисодий муаммолар билан сиёсий пул муаммолари орасини фарқлай олиш шартдир. Бу муаммолар турткилар, ёки мақсадлар, ёки шу иқтисодий ва молиявий амаллар жиҳатларидан бўладими уларни фарқлай билиш керак.
Қисқаси, уммат сиёсий билимлар билан тарбияланиши, асослар ва тафсилотлар ҳақида тўғри билим билан таъминланиши шартдир. Чунки у — озодлик ҳаракатларида бўладими ёки оламга исломий даъватни ёйишда бўладими фарқсиз — сиёсий амалларни қиладиган умматдир.

24.11.1392ҳ
29.12.1972м

 

80-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80