Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Халқаро алоқаларни юргизиш устидан чиқарилган ҳукм тўғри ҳукм бўлиши ва Ислом умматининг халқаро вазиятлар қаршисида тутган ўрни тўғри бўлиши учун мана шуларни билиши шартдир.

Кейин муаммоларни ўз ҳақиқатида билиш шарт. Шунда Вpетнам уруши деб номланган нарса — ҳарбий ишларни сиёсий амаллар учун восита қилиб олган — сиёсий амал экани маълум бўлади. Шунингдек маълум бўладики, Ғарбий Германияда Бранднинг ҳокимиятга қайтишидаги ғалабаси Россиянинг кўмаги билан бўлди. Америка эса бу сайловларда мағлубиятга учради. Шунинг учун Бранднинг ҳаракати қоқилиши ва узоқ замонга муҳтож бўлиши кутилади. Агар Американинг номзоди, яъни христиан демократик партияси ғалаба қозонганда, Марказий Европа учун белгиланган тартиботларда ҳаракат қилиш тезроқ, осонроқ ва кўпроқ кафолатланган бўлар эди. Кипр муаммоси эса юнонлар ва турклар ўртасидаги муаммо бўлмай, балки америкаликлар билан инглизлар ўртасидаги муаммо бўлиб, у оламдаги инглиз базаларини йўқ қилиш ишларидан биридир.

Шунингдек маҳаллий муаммоларни фақат ташқи томонини билиш етарли бўлмай, балки унинг ортидаги ишларни ҳам билиш шарт. Масалан, Америка президент сайловларида биринчи ва иккинчи марта ҳам Никсоннинг ғалаба қозонганини кўрган вақтда Америка халқи Никсон билан бирга, деган тарғиботлар оқимига эргашиб кетмаслик лозим. Балки у ўз номзодини қўйишидан олдин бўлиб ўтган ишларни кўриб чиқиш керак бўлади. Илгари у президентликка номзодини қўйганда сайловда Кеннеди ютиб чиққан эди. Америка вилоятларидан бирида ҳокимиятга номзодини қўйганида ҳам ғалаба қозона олмади. Шундан кейин ҳеч қачон ўз номзодини қўймасликка қасам ичиб, катта ширкатларда адвокатлик билан машғул бўлди. Унинг номзодини қўйган ва биринчи ва иккинчи мартада ҳам ғалаба қозонишини амалга оширган мана шу ширкатлар эди.

 

79-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80