Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Бунинг сабабига келсак, олам ҳаёт ҳақидаги асосий фикратга биноан яшамаяпти. Оламда мустаҳкам ўрнашган ва унинг яшаши учун асос бўладиган ҳаёт ҳақидаги дунё қараш йўқ. Олам ишларини бошқараётган давлатлар уларни ҳаёт, инсон ва коинот ҳақидаги умумий фикрат билан эмас, балки соф ғаризавий (инстинктив) турткилар асосида бошқармоқда. Тўрт, давлат, яъни икки улкан ва икки катта давлатларнинг сиёсатида пойдевор бўладиган асосий фикратнинг йўқлиги ва ғаризавий жиҳатнинг устунлиги яққол кўриниб турибди. Шунинг учун ҳам уларнинг барча амаллари ўзларини ҳимоя қилиш, бошқаларни эксплуатация қилиш ва ўз нуфузларини кенгайтиришга чекланиши муқаррар. Қайси уммат ва халқда унинг яшаши учун асос бўладиган ва оламга даъват сифатида кўтариб чиқадиган асосий фикрат топилмас экан, бундай уммат учун бирор эзгулик ва нажот бўлишига умид қилиб бўлмайди.

Олам аввалги асрларда ғаризавий томонда ҳаракат қилар эди. Лекин ғаризавий томон бошқарадиган кучлар олам устидан ҳукмрон эмас эди. Шу сабабли олам бу кучлар учун эксплуатация қилиш ва нуфузни кенгайтириш майдони бўлмади. Шундан кейин оламга сиёсий ақида, фикрий пойдевор ва ҳаёт ҳақидаги дунё қараш бўлган ҳаёт, инсон ва коинот ҳақидаги умумий фикрат келиб, уммат ва давлатда гавдаланди ва давлат одамлар орасида уни тарқата бошлади, ҳидоятни тарқата бошлади. Юз миллионлаб одамлар ушбу фикрат соясида ўн асрдан кўпроқ вақт ором, барқарорлик, гуллаб яшнаш ва иззатда яшадилар. Қонуний ва ноқонуний маҳаллий урушлар бўлиши мумкин бўлсада, лекин жаҳон уруши бўлиши ва унга — хоҳ қонуний, хоҳ ноқонуний бўлсин — бир-бирига қарши урушиш учун бутун оламни тортиши мумкин эмас. Европада капиталистик фикрат етишиб чиққач, ғаризаларга бутунлай эрк бериб юборди. Инсонлар ўртасидаги алоқаларни дўстлик ва бошқаларни афзал кўриш алоқаси эмас, балки ўзаро жанжал ва кураш алоқаси, яъни «ўртамиздаги нонни ё мен ейман ё сен ейсан», деган мазмундаги алоқа қилиб қўйди. Мана шу пайтда ғаризавий томон фикрат устидан ғолиб келиб кураш ва жанжаллар вужудга келди.

 

52-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80