Бундай ишларни Хулафои Рошидинлар ва бошқа халифалар ҳам қилганлар. Уларнинг ажнабий давлатларга нисбатан олиб борган ишларининг барчасида сиёсий амаллар устивордир. Шунинг учун қўшин амирларини жангга жўнатаётганиларида жанг қилинадиган қавмдан Исломга киришни талаб қилишни, агар бош тортишса жизя тўлашга таклиф қилишни, бундан ҳам бош тортишса Аллоҳдан яхшиликни сўраб, уруш эълон қилишни амирларга буюрар эдилар. Уруш мурожаат қилинадиган энг сўнгги чора бўлиб, биринчи навбатда сиёсий амалларни бажариш лозим. Мана шундан сиёсий амаллар умматнинг энг муҳим вазифаларидан ва бажариши лозим бўлган энг зарур ишларидандир. Шундан сиёсий амаллар озод қилиш ҳаракатларининг энг муҳими ва Ислом даъватини ёйиш ишларининг энг зарури экани ажабланарли эмас. Агар сиёсий амаллар бўлмаганида Исломни ёйиш амалга ошмаган бўлар эди ва шу асрда одамларга Ислом даъватини ёйишнинг имкони бўлмас эди. Бироқ бу асрда сиёсий ишларни бажариш умматдан давлатлар ўртасидаги алоқаларнинг аҳволини билишни, бу алоқаларни кузатиб боришни, уларнинг сирлари ва мақсадларини идрок этишни, манёвр ва манёвр бўлмаган ишларни ажратишни билишни, амал билан унинг мақсадлари ўртасини фарқлай олишни ва алоқаларнинг якуний вазиятларидан хабардор бўлишни талаб қилади бу эса доимий суратда умматни сиёсий сақофат билан билимини бойитишни тақозо этади ва умматни ташқи сиёсатни доими равишда тўлиқ идрок этадиган ва уни кузатиб борадиган қилиб қўйишни ҳамда бу сиёсат устидан Ислом даъвати ҳакам ва уни ҳаракатлантирувчи омил бўлишини тақозо этади. Масалан, уммат халқаро алоқалар ўзгарганини, икки ҳарбий блок, яъни шарқий ҳарбий блок ва ғарбий ҳарбий блок халқаро алоқаларга бошчилик қилиб, уларни ҳаракатлантириб турганидан кейин, энди икки давлат — Америка ва Россия уни бошқариб, ҳаракатлантириб турганини билишнинг ўзи етарли эмас.
77-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80
|