Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Учинчиси, ҳарбий ёрдамлар. Бу ёрдамлардан икки нарса кўзда тутилади. Америка корхоналари учун бозорлар очиш ва ёрдам берилган мамлакатнинг молини темир-терсакдан бошқага ярамайдиган қурол-яроққа беҳуда сарфлаш. Бу ёрдамларнинг хатари мамлакатни доимий нотинч ҳолатга тушириб қўйишда намоён бўлади. Бу эса Яқин ва Ўрта Шарқда бўлаётганидек узлуксиз қурол-яроғ келтириб туриш учун доимий тарзда сунъий урушларни келтириб чиқариш билан ёки қўпориш ва вайрон қилиш ҳаракатларини вужудга келтириш билан бўлади. Бу ишлар натижасида мамлакатни қашшоқлаштириш ва молини беҳудага сарфлаш билан бирга уни тартибсизлик ва изтироблар гирдобига тушириб қўйилади. Агар иқтисодий ёрдамлар иқтисодий ва сиёсий ҳукмронликни ёйишга олиб келса, ҳарбий ёрдамлар эса бунга қўшимча, ёрдам берилаётган мамлакатни қашшоқлаштиришга ва уни тартибсизлик ва изтироб ҳолатига тушиб қолишига олиб келади.

Тўртинчиси, ишлаб чиқариш корхоналари. Улар нефтp корхоналари каби айнан Америка корхоналари бўлсин, ёки унга тобе бошқа давлатлар — Германия, Япония ва Италия билан тузилган қўшма корхоналар бўлсин ёки унга рақобатда бўлган Англия ва Франциянинг қўшма корхоналари бўлсин, бу корхоналар Америка учун мамлакатда иқтисодий ва сиёсий ҳукмронликни ўрнатади. Шунингдек одамларни, мамлакатларни Америка ширкатлари ва бойлари учун ишлатишга восита бўлади.

Бешинчиси, сиёсий ва фикрий чалғитиш. Сиёсий чалғитиш икки ишда кўринади. Биринчиси: миллатчилик ва ватанпарварлик ниқоби остида, яъни мустамлакачиликка қарши кураш ниқоби остида мақсадини ўз малайлари қўлида рўёбга чиқариш. Бу Миср, Конго, Индонезия ва бошқа жойларда юз берган ҳаракатларда яққол намоён бўлди. Иккинчиси: Америка ерли халқ манфаати учун амалий ишлар қилади. Масалан, Қоҳира, Байрут ва Анқарадаги Америка университетлари, денгиз сувини чучуклаштириш ва сув лоиҳалари ва бошқалар шулар жумласидандир.

 

28-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80