Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Ислом уммати ўз тарихида бирор умматдан енгилган эмас. У бошқа халқлар ва умматлар билан бўладиган курашида — уларнинг кучлари қандай бўлишидан қатъий назар — мутлақо енгилмайди. Шунинг учун у оламга ҳукмрон бўлган давлатларнинг кучи қандай бўлишидан қатъий назар оламни қутқаришга қодирдир. Бир асрдан кўп давом этган салиб урушларида бўлган ишларга келсак, охири ғалаба мусулмонлар томонида бўлганидан ташқари, Европа халқларининг барчаси Ислом умматига қарши урушга чиққан бўлса ҳам, бу урушларда Ислом уммати ғарбга қарши исломий уммат сифатида урушмади. Ҳақиқат шуки, уруш Шом ва Миср ўлкаларида чекланган эди. Урушда қатнашганлар ҳам Шом ва Миср аҳли эди. Ғолиб бўлганлар ҳам Шом ва Миср аҳли эди. Ислом уммати эса давлатларга ўхшаб кетадиган вилоятларга бўлиниб кетган, мусулмонлар халифасининг бу вилоятлар устидан тўла ҳукмронлиги йўқ эди. Натижада Ислом уммати салибчилар билан урушга кирмади. Урушга фақат Шом ва Миср ўлкалари кирди. Бошқа вилоятлар эса бу урушда иштирок этмади, чунки бошқа волийлар — ўз салтанатларини мустаҳкамлаш билан машғулликларидан ташқари — кофирлар билан жиҳод қилиш фарзи кифоядир ва Шом ва Миср ўлкалари Ислом юртидан кофирларни тўсишга кифоя қилади деб билар эдилар. Ҳақиқатда ҳам кифоя қилар эди. Шунинг учун ҳам охири ғалаба мусулмонлар томонида бўлди. Салибчилар Шом ва Миср ўлкаларидан қувиб чиқарилди ва Ислом ҳукмронлиги бу ўлкаларга яна қайтди.

Аммо биринчи жаҳон урушида юз берган ишларга келсак, бу уруш Ислом умматига қарши салиб уруши эмас эди, гарчи унинг Ислом юртига қарши яширин турткилари биринчи салиб урушиникидан кўра кучлироқ, чуқурроқ ва таъсир кўлами кенгроқ бўлса ҳам. Бунинг сабаби, Англия ва унинг иттифоқчилари Германияга қарши биринчи жаҳон урушига кирди, Усмоний давлат эса урушга Германия тараф бўлиб кирди. Шунга кўра бу уруш Европа давлатлари ўртасидаги — Усмоний давлат ҳам иштирок этган, бироқ Ислом уммати иштирок этмаган — урушдир.

 

57-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80