Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Шундан маълум бўладики, Англияга қарши иш олиб боришда инглиз сиёсатини ҳақиқий тушуниш учун унинг Осиё ва Африкадаги, кейин эса Европадаги сиёсатини ўрганиш лозим бўлади. Чунки унинг Европадаги сиёсатини ўрганиш — халқаро сиёсатда ёки мустамлака сиёсатида бўлсин фарқи йўқ — унга қарши халқаро майдонда иш олиб бориш ва Европани бирлаштириб ўзига бўйсундиришининг олдини олиш учун фойда беради.

Англиянинг Осиё ва Африкадаги ҳар бир мамлакатда ёки камида ҳар бир минтақада олиб бораётган сиёсатини ўрганиш зарур бўлсада, лекин бу нарса кишини иҳота қилиб олиш қийин бўлган тафсилотларни ҳам билишга мажбур қилади. Зеро, тафсилотлар ўзгариб, янгиланиб ва алмашиб туриш хусусиятига эга. Бу эса кундалик ҳодисаларни кузатиб боришни талаб қилади. Шунинг учун уларни ўрганиш қийиндир. Гарчи уларни иш давомида кузатиб бориш мумкин бўлса ҳам. Шунга кўра Англиянинг бир икки қитъадаги сиёсати асосларининг асосий йўналишларини билиш билан чекланиш зарур бўлади.

Ушбу асосий йўналишлар қуйидагилардир:
Биринчидан, Англия бу юртларда ҳокимиятни бошқариш низомига эътиборини қаратади. Масалан, Англия у ерларда янги давлатларни пайдо қилади (Иордания каби) ёки давлатларни ўзаро душман қисмларга бўлиб юборади (Ҳиндистон ва Фаластин каби) ёки бирлашишини ман қилишни хоҳлаган давлатлардан ва ўз манфаати йўлида осон фойдаланишни кўзлаган давлатлардан ҳар хил иттифоқлар ташкил қилади (Танзания ва Малайзия каби давлатлар ва «Шимолий Африка бирлиги иттифоқи», «Серҳосил ярим ой иттифоқи» кабилар) ёки ҳокимларни бошқа ҳокимларга ўзгартиради (Ливия ва Угандада қилгани каби) ёки ўзига ён босмайдиган тузумларни ўзгартиради (Саудия ва Жазоирда қилгани каби). Демак Англия ҳокимият тузумларини — уларни кучайтириш ёки заифлаштириш учун ёки жамлаш ёки истиробга солиб қўйиш учун ёки яна бошқа мақсадларда — доимо кузатиб, уларда узлуксиз иш олиб боради.

 

9-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80