Бугунги кунда оламдаги халқаро алоқалар ва халқаро жамиятга келсак, олам халқаро муаммоларни ҳал этиш учун ҳаракат қилаётгандек кўринсада, лекин у муаммоларни атайин вужудга келтириб, алангалантираётган, кейин эса фойда орттириш, халқларни эксплуатация қилиш, ҳукмронлик ва нуфузни пайдо қилиш мақсадида бу муаммоларни ҳал қилишни восита қилаётган оламдир. Демак у муаммоларни вужудга келтириб уларни чигаллаштириб юбормоқда. Ҳатто бутун олам мана шундай вазиятга тушиб қолишининг ўзи ҳам ҳал этилиши лозим бўлган яна бир муаммо бўлиб қолди. Бунинг сабаби шуки, олам ишларини икки улкан давлат — Америка ва Россия бошқармоқда. Улар ўзларидан бошқаларни заифлаштиришга, ўз қудратларини эса оширишга ҳаракат қилмоқдалар. Улар ўзларини ҳимоя қилиш, бошқаларни эксплуатация қилиш ва ўз нуфузларини кенгайтириш асосида иш юритмоқдалар. Бу оламни бошқаришда уларга икки катта давлат — Англия ва Франция шерик бўлишга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳаракат оламни яхшилаш ва ўғнаш учун эмас, балки эксплуатация қилиш ва нуфузни ёйишда Америка ва Россияга шерик бўлиш учундир. Чунки бу икки катта давлат, яъни Англия ва Франция ҳам икки улкан давлат Америка ва Россия сиёсатининг асоси бўлган — ўзини ҳимоя қилиш, бошқаларни эксплуатация қилиш ва улар устидан нуфузларини кенгайтириш асосида иш юритадилар. Бутун дунё шу аҳволда экан, унга ҳеч қандай эзгуликни умид қилиб бўлмайди ва бирон-бир яхшилик кутилмайди. Чунки унинг ишларини бошқараётганлар унинг фаровонлиги, озод бўлиши ва бахт-саодати учун ҳаракат қиляпмиз деган даъво билан аслида уни эксплуатация қилиш, унинг устидан ҳукмрон бўлиб олиш ва нуфузларини кенгайтириш мақсадида ҳаракат қилмоқдалар. Шунинг учун бутун дунёга соя солиб турган муаммо оламий тинчлик муаммоси, ҳатто умуман тинчлик муаммоси ҳам эмас, балки дунё устидан ҳукмронликни йўқотиш ва уни эксплуатация қилишга ва нуфузини кенгайтиришга чек қўйиш муаммосидир. Шунинг учун бутун оламнинг ҳозирги аҳволи ҳал этилиши лозим бўлган муаммодир. Мана шу муаммо ҳал этилмас экан инсоният устидан хорлик ва бахтсизликнинг ҳукмронлиги давом этаверади.
51-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80
|