Фақат унинг биргина фарқи шунда эдики, подшоҳлик давридаги Россия ўз сиёсатини амалга ошириш учун сиёсий ва ҳарбий амалларни қилган бўлса, ҳозирги Совет Иттифоқи эса сиёсий амалларни коммунизм ва социализм пардаси билан ўрайди, ҳарбий амалларни эса коммунизм талабларидан қатъий назар халқаро сиёсат талабларига мувофиқ олиб боради. Ленин сиёсати ва Сталин сиёсати, яъни услублари турли бўлган коммунизм сиёсати тарихга айланиб, воқеликда йўқ бўлиб кетгач у ҳақда гапириш ёки баҳс юритишдан фойда йўқ. Шунинг учун баҳс ҳозирги Совет Иттифоқи сиёсатига чекланиши лозим. Чунки ҳозирда олдимизда ушбу сиёсат турибти ва узоқ вақтгача туриши кутилмоқда. Ҳаттоки ҳокимлар ўзгариб бошқалар ҳокимият тепасига келса ҳам Россия коммунистик сиёсатга қайтишининг эҳтимоли йўқ. Чунки коммунистик фикрат Россияда ўз кучини йўқотди ва унинг яроқсизлиги бутун оламга маълум бўлди. Агар Совет Иттифоқидаги ҳозирги ҳукмрон тоифа ўзгарганда унинг ҳозирги сиёсатида бирон-бир ўзгариш рўй берса, ўзгариш фақат коммунизм татбиқини енгиллаштириш ва сиёсий амалларни у билан ниқоблашни мулойимлаштириш ёки осонлаштиришда рўй беради. Шунинг учун Совет Иттифоқининг ташқи сиёсати коммунистик давлат сиёсати эмас, балки Россия сиёсати сифатида намоён бўлади ва ундаги коммунизм эса буюк давлат кўтариб чиқаётган коммунизмга даъват қилиш эмас, балки сиёсий амаллар учун ниқоб сифатида ёки кўп ҳолларда сиёсий амаллар сифатида намоён бўлади. Совет Иттифоқи сиёсати ҳақида баҳс юритишдан олдин рус халқи ҳақида қисқача мулоҳазаларни айтиб ўтиш зарур. Зеро, маълумки амалда мустақил ҳукм юритадиган бирор малакатда давлатга ва ҳукмрон партияга бегона бўлган халқ бўлмайди, балки давлат халқдир, халқ давлатдир. Шу сабабли совет Иттифоқи ҳақида, яъни Россия ҳақида сўз юритганда халқ деган эътиборда давлат ҳақида ва давлат деган эътиборда халқ ҳақида сўз юритилади. Шу боис Совет Иттифоқи, яъни Россия ҳақида мулоҳазаларни айтиб ўтиш зарур.
36-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80
|