Давлатлар ўртасидаги алоқалар шахслар ўртасидаги алоқаларга ўхшайди. Бу алоқаларнинг муолажаси давлатлар ўртасидаги келишмовчиликларни бартараф этадиган тарзда бўлиши керак, яъни мана шу алоқаларни тартибга солиб турадиган ҳукмрон бўлган умумий урф орқали бўлиши керак. Мана шу вақтда муаммо ушбу умумий урфга қарши чиқиш ёки унга қарши чиқишни даъво қилишдан келиб чиқади. Унинг муолажаси эса, шу урфга келишган бир неча давлатларни низони келтириб чиқарган муаммо хусусида аввал келишиб олишган фикр ва райларга қайтаришдир. Масалан, тажовуздан ҳимояланиш муаммоларига Франция ва Россиянинг Германиядан, Хитойнинг Япония ва Россиядан, Канада ва Жанубий Американинг АҚШдан ҳимояланиш муаммоларини ва бундан бошқа муаммоларни мисол қилиш мумкин. Бу муаммоларни ҳал этишнинг бирдан-бир йўли тажовузнинг сабабини излашдир. Агар сабаб босқинчилик ва ҳукмронлик бўлса — Хитойга нисбатан Россия ва Япониянинг ҳолати каби, ёки мустамлака ва эксплуатация қилиш бўлса — Канада ва Жанубий Америкага нисбатан АҚШнинг ҳолати каби, ёки қасос олиш ва ананавий душманлик бўладиган бўлса — Россия ва Францияга нисбатан Германиянинг ҳолати каби, буни муолажа қилиш йўли бундай тажовузлар ҳақида: «улар уят ва айб бўлиб, давлатларнинг обрў эътиборига ярашмайди», деган умумий фикрни вужудга келтириш керак. Шу билан бирга тажовуз қилиниши хавфи бор давлатларни кучайтириш керак. Лекин буни давлатлараро иттифоқ (блок)лар тузиш билан эмас, балки заиф халқларда ҳаёт ҳақидаги асосий фикрни пайдо қилиш билан бўлади. Бу асосий фикр уларда қувват ва ҳаётни пайдо қилади, уларни ҳар қандай тажовуздан қўрқмайдиган қилиб қўяди. Агар тажовузнинг сабаби бирор фикратни тарқатиш бўлса, бостириб кирилган мамлакатлардаги умумий фикр ушбу фикратнинг тўғрилигига ва у ҳукм юритиш, ишларни бошқариш жиҳатидан мазкур мамлакат ўз ишларини бошқараётган фикратдан кўра муносиб ва яхшироқ эканига қаноат ҳосил қилса, бундай босқинчилик ва қўшиб олиш тажовуз ҳисобланмайди, балки қонуний уруш ҳисобланади.
49-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80
|