Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Сўнг Американи қийин аҳволга тушириб қўйиш ва заифлаштириш учун турли ишларни амалга оширишга урина бошлади. Бу ишлар Американи довдиратиб қўйди. Америкада кризислар бошланиб, у қийин аҳволга тушиб қолди. Натижада Берлин ва Женева конференциялари каби олий даражадаги конференциялар бўлиб ўтди. Россияга қарши вужудга келтирилган «шимолий ҳалқа»да Ўрта Шарқ мудофаа иттифоқи тузиш борасидаги Англиянинг уринишларини барбод қилиш мақсадида Англия «Бағдод пакти (шартномаси)» ни тузди. Германия атрофида ва Ғарбий Европа атрофида шиддатли курашлар бўлди. Англия Африкадаги Конго, Шимолий ва Жанубий Родезия ва бошқа мамлакатларда Америка йўлига ғовлар барпо қилди. Худди шунга ўхшаш ғовларни Фаластин, Шарқий Иордания, Сурия, Миср каби Ўрта Шарқ мамлакатларида ҳар барпо қилди.

Францияга келсак у инглизларнинг шиори охирги француз аскари қолгунча урушиш эканини ва Америка «Маршалл» лоиҳаси орқали бутун Европани ўзига тобе қилиб олганини, Франция ҳам Европа давлатларидан бири бўлгани учун у ҳам Америкага тобе қилиб қўйилганини билар эди. Французлар ўзларининг буюк ва улуғликларини ҳис қилар  ва тарихларини қайта тирилтиришни хоҳлар эдилар. Шунга кўра улар Америкадан ҳам, Англиядан ҳам ажраш ва  хусусан Европа давлатларига етакчилик қилишга уриниш зарурлигини, «Маршалл» лойиҳаси Америка Европага ўз ҳукмронилигини ёйиши учун васила бўлишига қарамай, Европани тирилтириб, оёққа турғизганини ҳис қилган эдилар. Шунинг учун Франция аниқ йўл топа олмаган ва Америка зулмидан қутилишга уринган ҳолатда юрди. Ниҳоят Де Голл келиб ўзининг янги сиёсатини бошлади ва Францияни амалда Америкадан ажратиб олди. Англия олдида ўзини тенг мавқеда тутди. Америка ва Россия ўртасида Англия эмас, Европа учунчи куч бўлишига урина бошлади. Сўнг Россияга яқинлашишга ҳаракат қила бошлади. Бу билан Американинг Европадаги ва Россияга нисбатан тутган ўрни заифлашди.

 

20-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80