Уруш Аллоҳ таолонинг калимасини олий қилиш учун бўлсагина «жиҳод» бўлади. Ҳатто озод қилиш жиҳоди ҳам Аллоҳнинг калимасини олий қилиш учун бўлиши зарур. Биз Фаластинни озод қилиш учун урушаётган пайтимизда Ёфа апелсинлари учун урушмаймиз ёки ватанимизни ўзимизга қайтариб олишимиз учун урушмаймиз, балки Аллоҳнинг калимаси олий бўлиши учун урушамиз. Бунга эса озод қилиш орқалигина эришилади. Демак уруш озод қилиш учун эмас, Аллоҳнинг калимасини олий қилиш учундир. Холат шуни тақозо этгани сабабли биз Сенегал, Нигерия ва Суданни озод қилиш ва уларни куфр диёридан Ислом диёрига айлантириш учун урушганимизда то Жазоирни озод қилмагунимизча Родезия ҳудудларида тўхтаб қолмаймиз. Индонезияга ўтмагунимизча Конго ҳудудларида тўхтаб турмаймиз. Балки шароитлар ва ҳолатлар тақозосига биноан, кучимизга қараб даъватни ёйиш учун жиҳод қилишда давом этаверамиз. Зеро, биз — аҳолиси Покистон сингари мусулмон бўладими ёки Ҳиндистон каби кофирлар бўладими барибир — ҳамма куфр диёрини Ислом диёрига айлантириш учун урушамиз. Шу туфайли маскур тўрт давлат билан бўладиган кураш озод қилиш учун эмас, Ислом даъватини ёйиш учун бўлиши керак. Мусулмонлар зиммасидаги ҳал қилиниши лозим бўлган масала озод қилиш масаласи бўлса ҳам, бироқ кураш Ислом даъватини ёйиш учун бўлиши керак. Гарчи бу иш Ислом юртларига нисбатан озод қилиш орқали амалга ошса ҳам. Ҳаттоки озод қилишнинг ўзи ҳам Аллоҳнинг калимасини олий қилиш учун бўлиши шарт. Юқорида — душман давлатларнинг Ислом юртларини мустамлака қилиши ўзининг охирги босқичига етди ҳамда мустамлакачиликка қарши чиқиш ва уни қувиб юборишга қулай фурсат етди, — дедик. Бу шубҳасиз ва яққол кўриниб турган воқеликдир. Чунки душман ўз ҳукмронлиги ва нуфузини пайдо қилиш ҳамда бу ҳукмронлик ва нуфузни сақлаб қолиш учун сиёсий амалларни қўллайди. Ҳарбий кучга эса баъзи ҳолларда ва уни ишлатиш ўзига хавф туғдирмайдиган ҳолатдагина мурожаат қилади. Шунинг учун душман билан курашишда сиёсий амаллар кифоя қилади. Душман ҳарбий кучга мурожаат қилиш ҳақида ўйласа унга хавф-хатар туғдириш учун куч тайёрлаш ва шаҳидликка тайёрланиш кифоя қилади.
73-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80
|