Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Эллигинчи йилларда Ўрта Шарқда «Бағдод пакти» ва шу йилларда Америка дунёнинг турли минтақаларида тузган ҳарбий иттифоқлари дуч келган ҳолатлар бунга ёрқин далилдир. Дарҳақиқат бу иттифоқлар ёки уюшмалар Россияга қарши туриш ва мустамлакачиликнинг ҳукмронлигини ушлаб туриш учун тузилган эди. Лекин бундай иттифоқларнинг пайдо бўлиши билан бир вақтда уларга қарши ташвиқот «бундай иттифоқларга аъзо бўлиб кириш мустамлакачиликнинг ҳимоя қилиш йўлида халқлар ўзларини қурбон қилишларига олиб келади», деган афкори оммани пайдо қилди. Бундай иттифоқни пайдо қилган давлатлар қанчалар кучли бўлмасин бу афкори омма жуда тез атрофга ёйилиб кетди. Шу билан кўп давлатлар уларга аъзо бўлишдан бош тортди. Аъзо бўлган давлатларнинг халқлари эса бу иттфоқларга қарши бўлиб, шу иттифоққа кирган давлатлардан ўч олишга киришди. Бу эса бундай иттифоқларни заифлаштиришга ва фаолиятини йўқотишга олиб келди. Охири улар йўқолиб кетди ва гўё йўқдай бўлиб қолди. Агар Европа давлатлари биринчи жаҳон урушида Америка билан иттифоқчи бўлишдан бош тортишганда эди бу иккала жаҳон уруши бўлмаган бўлар эди. Шунинг учун ҳарбий уюшмалар пайдо бўлиши ва ўз навбатида дунёда жаҳон урушлари бошланишининг олдини олишнинг ягона йўли икки давлатдан ортиқ давлатлар иттифоқи ва халқаро уюшмалар бўлмаслигидир.

Давлат ўртасидаги муаммоларни ҳал қилиш ва давлатларнинг бир бирини ҳимоя қилишига келсак, бу XIX асрдаги Англия ва Франциянинг ҳолати каби ва XX асрнинг иккинчи яримидаги Американинг ҳолати каби бир ёки бир неча буюк давлатни халқаро жандарн (миршаб) қилиб қўйиш билан бўлмаслиги керак. Зеро, бу бир давлатнинг бошқа давлат устидан ҳукмронлигини ўрнатиши демакдир. Ҳамда миллат ва халқларга қарата террор қуролини қўллаш демакдир. Бундай бўлиши эса мумкин эмас. Шунингдек муаммоларни ҳал қилишда фикрларига бўйсунмайдиганларни жазолаш ҳуқуқига эга бўлган давлатлардан иборат бирор ташкилотни тузиш ҳам тўғри эмас. Чунки бу ҳолат давлатлар устидан оламий давлатни вужудга келтиришни (ҳолбуки бу мумкин бўлмаган нарса ва у шунингдек, муаммоларни ҳал қилишга уриниш орқали янги муаммоларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади) билдиришидан ташқари муаммоларни ҳал қилиш учун восита бўлишга ярамайди. Бу билан эса одамлар ўртасидаги муамморларни ўзаро розилик ва ихтиёрийлик билан ҳал этиш ҳосил бўлмайди.

 

48-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80