Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Сиёсий амаллар ер юзида жамоатлар пайдо бўлгандан бери мавжуддир. Шундан буён қабилалар ҳам, рахбарлар ҳам сиёсий амалларни қилиб келишган. Модомики ер юзида ишлари бошқариладиган жамоатлар мавжуд экан, бундан кейин ҳам инсонлар сиёсий амалларни қиладилар. Шунга кўра сиёсий амалларни қилиш сиёсатда моҳирликни ва ҳукм юритиш фанини чуқур билишни талаб қилмайди. Балки ҳар бир шахс, ҳар бир жамоат ва ҳар бир давлат сиёсий амалларни қилиш имкониятига эга. Бироқ озод бўлишни хоҳлаган ҳар қандай халқ ва инсонларга рисолатни кўтариб чиқаётган ҳар қандай уммат катта аҳамият бериши зарур бўлган сиёсий амаллар ажнабий давлатларга, хусусан мустамлакачи давлатларга қарши курашга ва тамагир давлатларнинг хатаридан сақланишга тааллуқли бўлган амаллардир. Мана шундан Ислом уммати озодликни хоҳлар экан ва даъватни тарқатар экан ажнабий давлатларга тааллуқли бўлган сиёсий амалларга катта аҳамият бериши ва бошқа амаллардан кўра ортиқ даражада эътибор қаратиши ва қилиниши керак бўлган амаллар рўйхатининг бошига қўйиши зарур.

Агар биз ўтмишу ҳозирдаги сиёсий амалларни кўриб чиқсак, улар тарих саҳифаларини тўлдириб ташлаганига гувоҳ бўламиз. Тарихнинг ҳаммаси сиёсий амаллардир. Ҳозирда ҳам бутун дунёни сиёсий амаллар машғул қилиб турибди. Биз бу сиёсий амаллар давлатлар учун ғалабани кафолатлаган, халқлар ва миллатларнинг мартабасини кўтарган ва кўп вақт жангларда кўп сонли қўшинларнинг ўрнини босганлигининг гувоҳи бўламиз. Масалан, Расулуллоҳ (Саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам)нинг қабилалар билан учрашувлари, иккинчи Ақаба байъатани олишлари, Макка ҳабарларини аниқ билиб келишга Абдуллоҳ ибн Жаҳшни юборишлари, Бадр жангига сабаб бўлган Қурайш карвонини олиш учун қўзғалишлари, Расулуллоҳ (Саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам) Ҳандақ жангида қабилаларга тўсқинлик қилгани ва уларнинг ичида шубҳаларни қўзғатгани Нуаъймни юборишлари, умра қилиш учун бориб, Ҳудайбия сулҳини тузишлари, Саъдни Бани Қурайза қабиласи устидан ҳакам қилишлари, даъватчиларни қабилаларга юборишлари, подшоҳларга мактублар жўнатишлари, Маккага кетаётганларида Аббоснинг Абу Суфённи олиб келиши, шартномалар тузишлари Арабистон ярим оролидан келган элчиларни кутиб олишлари, олдиларига келган насороларни қабул қилишлари, Бани Назр қабиласини сургун қилишлари, форслар тарафидан тайинланган Яман ҳокимини Исломни қабул қилганидан кейин яна Яманга ҳоким қилиб тайинлашлари бу ва бу каби ишлар сиёсий амаллардир.

 

76-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80