Шунинг учун сақофий жиҳат Франциянинг энг қимматбаҳо меросидир. Шу сабабли Франциянинг олам билан бўлган сақофий алоқалари энг муҳим алоқалардир. Унинг куч ва ҳужум жиҳатидан аҳамияти ҳарбий кемалар, қўшинлар ва катта бойликлардан кам эмас. Сақофий жиҳат француз бойлигидаги, француз ҳужумидаги ва француз мустамлакачилигидаги асосий бойликдир. Оламда Франциянинг бу сақофий алоқаларини ўчириб ташлаш учун етарли асос пайдо бўлди. Шунга қарамасдан у бу алоқаларни маҳкам ушлаб, қўлдан бой бермасликка ҳаракат қилиб келмоқда. Иккинчи жаҳон урушидан кейин Франция иқтисодий ва сиёсий жиҳатлардан урушдан олдинги ҳолатига қараганда заифлашиб кетганига, бошқа тиллар, масалан ингилиз тили конференциялар ва халқаро музокараларда француз тилининг ўрнини тортиб олганига ҳамда мустамлакаларида француз фикри билан француз яшаш тарзи ўртасида зиддиятлар кўриниб қолганига ва бошқа омиллар пайдо бўлиб қолганига қарамасдан дунёда француз сақофати ҳукмрон деган фикр Франция қалбида мустаҳкам ўрнашганича қолмоқда, ҳозиргача француз ақли бу фикрни инкор қилиб бўлмайдиган очиқ ҳақиқат деб қабул қилиб келмоқда ва у Франциянинг сиёсий тасарруфларини бошқарадиган руҳий омилга айланди. Шундан кўрамизки француз мустамлакачилиги бошқа мустамлакачиликлардан сақофий ҳукмронликка ҳам эътибор бериши билан ортиқ туради. Сақофий ҳукмронлик барча мустамлакаларда мавжуддир. Зеро, мустамлака қилиш заиф мамлакатлар устидан ҳарбий, иқтисодий, сиёсий ва сақофий ҳукмронликни ўрнатишдир. Агар мустамлакачилар шу ҳукмронликлардан бирини олиб ташлашга мажбур бўлиб қолишса, бошқаларини маҳкам ушлашади. Охирги ҳукмронликни қўлдан бой беришгунча аҳвол шундай давом этди. Бироқ француз мустамлакачилиги сақофий ҳукмронликдан воз кечиш борасида баҳсга ҳам, таслимга ҳам рози бўлмайди. Шунинг учун француз мустамлакачилиги таъсир жиҳатидан бошқа ҳар қандай мустамлакачиликлардан кўра жирканчроқдир.
33-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80
|