Шунинг учун Ислом умматидан ўзини озод қилиш талаб қилинмайди, балки ундан оламда ҳидоятни тарқатиш, оламни бошига тушган ҳукмронлик, хорлик, қуллик, зулм, куфр ва залолат балоларидан қутқариш учун оламга Ислом даъватини олиб чиқиш талаб қилинади. Мана шундан Ислом умматидан фақат ўзини озод қилишни эмас, шу билан бирга бутун инсониятни қутқаришни ҳам талаб қилиш лозимдир. Зеро, Ислом уммати одамлардан жавобгардир. Одамлар орасида ҳидоятни тарқатишдан жавобгардир. Ислом уммати ўзини қандай озод қилади-ю, одамларни қандай қутқаради? Буни ёзилган сўзлар эмас, амалий ишлар, битилган фикрлар эмас, улкан амаллар ҳикоя қилиши лозим. Уни одамларга қандай бўлиши сўзлаб берилмаслиги, балки одамлар уни воқеликда мавжуд ҳолда кўришлари лозим. Одамлар уни ҳаёт варақаларига воқеий суратда битиладиган Ислом тилидан ҳамда одамларга нур ва зиё бўлиб ёйиладиган Ислом ҳидоятидан тушуниб олсинлар. Демак савол кайфияти қандай бўлиши ҳақида эмас, балки хаёлда ҳам улкан бўлажак воқеликни кўз билан кўриш ҳақидадир. Одамлар, хусусан мусулмонлар Ислом уммати ёвуз кучлардан — улар қанчалар бирлашмасин — қудратлироқ эканини билишлари лозим. Бунинг икки сабаби бор, биринчиси: Ислом уммати бошқа ҳеч қайси уммат эга бўлмаган жўшқин ва қудратли фикрат — коинот, инсон ва ҳаёт ҳақидаги умумий фикратга эга бўлиб, шу вақтнинг ўзида ҳар қандай куфр давлатлари устида ғолиб бўлишнинг тўғри тариқатини ҳам беради. Шунинг учун ким бундай фикратга эга бўлса, унинг қудрати мағлубият нималигини билмайдиган қудрат бўлишининг ажабланарли ери йўқ. Иккинчиси: Ислом уммати бошқалар эга бўлмаган моддий кучга ҳам эга. Бу куч жуда улкан бўлиб, ҳеч қандай куч унга тенг кела олмайди. Бу куч Ислом умматининг қўл остида ва тасарруфидадир. Шунинг учун Ислом уммати кирадиган курашнинг ҳолати ва у билан курашадиган кучлар қандай бўлишидан қатъий назар ғалаба Ислом учун кафолатлангандир.
60-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80
|