Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

2. Россиянинг кенгайиши ёки Хитойнинг кенгайишини тўсишга алоқадор сиёсатидан воз кечди. Американинг кенгайиши мумкин бўлган ва Россиянинг кенгайиши мумкин бўлган минтақаларни ва Американинг кенгайиши мумкин бўлмаган ва Россиянинг кенгайиши мумкин бўлмаган минтақаларни белгилаб қўйди. Бу билан Россия ўртасида ҳалокатли шахмат ўйинига кирди. Чунки Россия кенгайишга ҳаққи бўлмаган минтақага кенгайса, у билан Америка ўртасида, шунингдек Америка ҳам ҳаққи бўлмаган минтақага кенгайса, у билан Россия ўртасида уруш хавфи пайдо бўлар эди. Аммо Америка ва Россиянинг ҳар бирининг мумкин бўлган минтақаларда кенгайиши розилик билан ёки спорт мусобақасига ўхшаб амалга ошади. Бу ҳам уларнинг ораларида тўқнашувга, бу тўқнашув эса тортишув ёки жанжалга олиб бориши, балки икки баҳайбатнинг ўртасида урушга олиб бориши мумкин. Шу сабабдан Американи бу ўриндаги янги сиёсати ҳалокатли шахмат ўйини деб эътибор қилинади. Бу даврга келиб Америка билан Россия ўртасида атом уруши чиқиши эҳтимоли Американинг аввалги сиёсатидагидан кўра кучайди. Чунки давлатларнинг мувозанати ёки халқаро мувозанат сиёсати икки давлат ўртасида кучлар мувозанати сиёсатидан кўра урушдан сақланиш учун ҳамда икки давлат ўртасида «спорт мусобақаси» сиёсати сабабли тўқнашув чиқиши омилларини бартараф этиш учун кўпроқ мувофиқ келар эди.

3. Америка ядровий қуролларга фақат ўзи ва Россия эга бўлиши сиёсатини олиб борди ва бошқа давлатларни бу қуролларни ишлаб чиқаришдан ман қилишга ҳаракат қила бошлади. Яъни Россиядан бошқа кучнинг хатаридан сақланиш учун Европа ёки коммунистик давлатлар ичида ўсиши унга хатар туғдирмайдиган ҳар бир давлатга зарба бериш қоидасини қабул қилди. У Хитойни, шунингдек Англияни кенгайиш ва қудрати ортишидан ман қилишга ҳаракат қилди. Шундай қилиб бошқа давлатлар Америкага хатар туғдирмайдиган ҳолатда туриши Американинг мудофаачилик сиёсатининг бир қисмига айланди.

 

25-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80