Германия буюк уммат. Даҳшатли куч. Унга нисбатан коммунистик ва капиталистик кучлар битта мавқеда (позецияда), яъни у аввалгидек яна қайта буюк уммат бўлишига қаттиқ қаршилик қилиш мавқеида туришди. Токи у яна ҳаммага хатарни юзага келтирмасин. Германия коммунизмга тўсиқ бўлган ва Европани Россия ҳужумидан ҳимоя қиладиган қудратли куч бўлиб қолиши капиатлистик давлатларнинг манфаати бўлиб, улар буни иккинчи жаҳон урушидан кейин то эллигинчи йилларнинг охиригача яққол ҳис қилиб турар эдилар. Лекин Россиянинг Германия бўйсунишда давом этишини хоҳлаб қаттиқ туриб олиши ва яна қайта буюк уммат бўлишига тўсқинлик қилиши, Франциянинг Германиядан хавфи, Англия мавқеининг беқарорлиги, Американинг Европа давлатлари ўртасида мувозанат йўқолишидан қўрқиши, шуларнинг ҳаммаси оламдаги кучларни Германия яна буюк уммат бўлишининг олдини олишга бирлаштирди. Бундан мақсад Германияни мустамлака қилиш ва унинг бойликларини талон тарож қилиш эмас — гарчи ҳукмронликни ўрнатиш, нуфузни ёйиш ва Германия иқтисодини ва кучини эксплуатация қилиш амалда бўлаётган бўлса ҳам — зеро, эксплуатация қилиш ва нуфузни ёйиш асосий туртки эмас, балки асосий туртки Германия хатаридан сақланиш ва унга қарши иттифоқ қилган бу давлатлардан ҳар бири ўз юрти, хавфсизлиги ва давлатини ҳимоя қилиш эди. Бу халқларга таҳдид соладиган фикратга, яъни коинот, инсон ва ҳаёт ҳақидаги умумий фикратга эга бўлмаган, оламга улуғ бир даъватни ёймайдиган Германияга нисбатан шундай муомала қилинди. Энг қудратли фикратга эга бўлган, энг катта даъватни ёядиган ва Германиядан куч, сон ва бойликда қудратли бўлган Ислом умматига нисбатан бу каби муомала қандай қилинмасин?! Мана шу битта мисолнинг ўзи тарихга мурожаат қилмасак ҳам, Ислом уммати устига тушган мустамлака, ҳужум, ҳукмронлик ва нуфузларнинг ҳақиқатини идрок қилиш учун уларни кўз олдимизга келтиришга кифоя қилади. Шунинг учун Ислом юрти масаласи ўзининг ҳақиқий ўрнига қўйилиши, ҳақиқий сурати баён қилиниши ва унинг муолажаси учун фақат Ислом уммати асосида иш олиб борилиши лозим.
66-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80
|