Биз одамларни эътиқод қилишаётган ва ибодат қилишаётган нарсаларида ўз ҳолларига қўйишга буюрилганмиз. Демак кофир давлатларнинг барчаси — модомики куфр диёри экан — уруш қилинадиган давлатлардир. Бироқ ўз ҳукмронлигини Ислом юртларига ўтказаётган буюк давлатлар Ислом юртларига нисбатан хатари энг кўп ва адовати қаттиқ давлатлардир. Улар оламга ҳукмронлик қилишмоқда ва унинг бошига турли зулм ва кулфатларни солмоқда. Шунинг учун Ислом уммати оламни бу давлатлардан қутқаришга, уларга қарши туришга, исломни етказиш ва даъватни ёйишнинг бир ҳолати сифатида улар билан сиёсий курашга киришишга, агар даъватни ёйиш ва Ислом юртларини озод қилиш, уларни мудофаа қилиш амалий урушни тақазо этса уларнинг ҳар қайсиси билан амалий урушга киришиш учун етарли куч тайёрлашга жавобгардир. Шу туфайли мусулмонлар доимий жиҳод ҳолатидадирлар. Жиҳод Қиёматгача боқий қолади ва давом этади. Жиҳод намознинг фарзлиги каби фарздир. Бу фарз душманни даф қилишга ёки юртни озод қилишга ёки ёйиш вожиб бўлган ерларда даъватни ёйишга кифоя қиладиган даражада куч ҳосил бўлмагунча бирорта мусулмондан соқит бўлмайди. Шу сабабдан жиҳод Ислом умматининг табиатига айланиши вожиб бўлган сифатдир. Чунки жиҳод оламга даъватни ёйишнинг тариқатидир. Жаҳонда ҳукмрон бўлган буюк давлатлар иккита: Америка ва Россиядир. Мусулмонларга нисбатан куфрнинг боши деб ҳисобланадиган ифлос ва маккор давлат Англия кейин Франциядир. Франция Ислом юртларининг баъзисида нуфузни ўрнатишга ва Ислом юртларидан қудрати етган жойларда нуфузини ва ҳукмронлигини ёйишга тинимсиз ҳаракат қилмоқда. Шунинг учун давомли сиёсий кураш мазкур давлатларнинг ҳаммаси билан бўлади. Аммо қолган кофир давлатлар эса ҳозирча бу мавзуга кирмайди. Шу ерда бир савол туғилади: Бу давлатлар билан курашиш ҳаммаси билан бирданига бўладими — бу эса тўғри сиёсат бўлмайди — ёки кучлар бизга қарши уюшмаслиги учун кураш баъзи давлатлар билан бўлиб, бошқалари билан эса сулҳ тузиладими? Бунинг жавоби: Кофирлар билан бўлган кураш икки жиҳатда бўлади. Бири фикрий кураш бўлиб, уни сиёсий кураш дейилади. Иккинчиси қонли кураш бўлиб, у амалий уруш, яъни жиҳоддир.
70-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80
|