Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Бинобарин Ислом уммати буюк давлатларнинг сиёсатини ўрганган вақтида уни бир воқелик сифатида шариат фикрлари ва ҳукмлари билан муолажа қилиш учун ва бу воқелик тақазо этадиган сиёсат ва жанг билан унга қарши курашиш учун ўрганади. Ислом уммати қандай ҳаракат қилишни жуда яхши идрок қилади ва йўл қаерда эканини ҳам билади. Ислом уммати уни Англия бир халқ сифатида мустамлака қилаётганини, Франция унга бир вужуд сифатида ҳужум қилаётганини, Россия унинг устидан бир уммат сифатида ҳукмронлик қилаётганини ва Ислом умматига — гарчи у жуда кўп халқлардан иборат бўлса ҳам — битта уммат сифатида нуфузини кенгайтираётганини кўрган пайтида мана шу мустамлака, ҳужум, ҳукмронлик ва нуфуздан Ислом уммати  бутун бир Уммат сифатида кўзланган мақсад эканини идрок қилади ва Ислом умматини эксплуатация қилиш, унга ҳужум қилиш, устидан ҳукмрон бўлиш ва унинг ерларига нуфузини ёйиш фақат унинг юртини давлатларга бўлиб юбориш, сафларини халқларга ажратиб ташлаш ва динини ҳаётдан узоқлаштириб, қудратининг сирини йўқ қилиш орқали амалга ошишини идрок қилади.

Ислом умматини мустамлака қилиш, унга ҳужум қилиш, устидан ҳукмрон бўлиш ва унинг ерларига нуфузини ёйшдан асосий мақсад моддий томон ҳам эмас – гарчи у рўёбга чиққан бўлсада – ва Ислом юртлари бойликларини талон тарож қилиш ҳам эмас – гарчи бу ҳол давом этаётган бўлсада – балки асосий мақсад ва асл туртки Ислом уммати жанг ва фикр майдонларида тўла мағлуб бўлганидан кейин у яна рисолатини оламга ёйиш учун қайтмаслиги ҳамда ёвуз кучларни парчалаб ташлаши ва туғён қалаъаларини вайрон қилишидан қўрқиш эди. Ҳа асос ва асл шу эди. Бутун масала шунда эди. Демак мавзу мустамлака қилишнинг ўзи эмас, балки мавзу бу умматни тамоман парчалаб ташлаш ва Ислом уммати сифатида мавжудлигини йўқ қилишдир, токи оламга Ислом рисолатини ёйиш учун яна қайтмасин. Асосий мақсад шу бўлиб, эксплуатация қилиш, бойликларни талон тарож қилиш эмаслигига тарих ва мусулмонларнинг хорланиши воқелиги ҳужжат сифатида кифоя қилса ҳам, лекин бу масаланинг ҳақиқий воқелигини иккинчи жаҳон урушида коммунистик давлатлар билан капиталистик давлатлар Германия устидан ғалаба қозонганларидан кейин Германия ҳодисалар ва Германия масаласининг ҳақиқати орқали кўз олдимизга келтириб ақлимиз билан идрок қила оламиз.

 

65-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80