Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

«Жаҳон уруши» фикрини пайдо қилган давлат айнан Англия бўлади ёки бошқача қилиб айтганда, мамлакати кичкина, сони кам бўлган халқлар пайдо қилганлар. Улар кучли умматлардан ўзини ҳимоя қилиш йўлида бошқа миллатлар ва халқларга мурожаат этиб, уларни ўзи билан ҳамкор бўлишга қизиқтирди. Бир умматлар бошқа халқлар ва умматлар билан уюшишга мажбур бўлди ва натижада урушга киришда бир неча давлат бошқа давлатлар билан иштирок этди. Бундан жаҳондаги кўпгина давлатлар битта урушда иштирок этиши келиб чиқиб, «жаҳон уруши» деб номланган уруш бўлди. Бу аслида қуйидагича бўлган: Англия Наполеонга қаршилик кўрсатиш йўлида унга уруш қилиш учун бир неча давлатларни жамлади, охири Наполеонни енгди. Шунингдек Усмоний Давлат оламнинг катта қисмига ҳукмронлик қилган ва кўпгина Европа мамлакатларини фатҳ қилган бир пайтда Европа халқларини Усмоний Давлатга қарши  битта уюшмага жамлади, охири уни парчалаб, Европадан чиқариб юборди. Кейин бу нарса биринчи жаҳон, сўнг иккинчи жаҳон уруши чиқишига олиб борди. Жаҳон уруши фикри қадимий фикр эмас ва инсониятдаги табиий фикр ҳам эмас, балки у тасодифий ва жирканч фикрдир. Шунинг учун уни бартараф этиш мумкин, нафақат мумкин балки самарали йўллар билан бартараф этиш зарур, токи жаҳон — айниқса ядровий қуроллар пайдо бўлган бир вақтда — яна «жаҳон уруши»га дучор бўлмасин.

Жаҳон урушини бартараф этишнинг йўли давлатлараро ҳарбий уюшмалар пайдо бўлишини ва икки давлатдан кўп давлатлар ҳарбий иттифоқлар тузишининг олдини олишдир. Бундай тадбирнинг кайфияти қуйидагича бўлади: миллатлар ва халқларга ҳарбий уюшмаларни айб ва уятли иш қилиб кўрсатиш керак ва ўз навбатида давлатлар истилоҳида ҳам шундай қилиш керак. Бу тадбир ҳарбий уюшмаларга қарши афкори оммани пайдо қилиш орқали амалга оширилади. Икки давлатдан кўп давлатларнинг ҳарбий иттифоқлари ҳарбий уюшмалар бўлиб, «уюшмалар» фикри остига киради. Агар кўп миллатлар ва халқлар назарида кучли афкори омма пайдо бўлса давлатларнинг ҳарбий уюшмаларга аъзо бўлишдан бош тортиши шубҳасиздир ёки бундай уюшмалар тузилса ҳам уларнинг таъсири кучсиз бўлади.

 

47-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80